Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли экани билинган нарсани айтиб дуо қилиш, васила деб аталади”.
Ҳанафий мазҳаби уламоларининг сўзлари:
Фатовои Ҳиндиянинг (1 жилд, 266 бет) маносик китобида:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёратларини кайфияти ва одобларини зикр қилиб бўлгандан кейин, зиёратни якунлаш деб номланган бобда зиёратчи қиладиган дуолар зикр қилинган, зиёратчи аввалгидек Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бош томонларида тўҳтаб қуйидагича дуо қилади:
” اللَّهمّ إنك قلت وقولك الحق :{وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذ ظَّلَمُوا أَنفُسَهُمْ جَاءُوكَ، الآية .. }.[النساء : 64]، وقد جئناك سامعين قولك طائعين أمرك، مستشفعين بنبيك إليك”
“Парвардигоро Сен айтдинг, Сенинг сўзинг ҳақдир: “Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибон эканлигини топган бўлур эдилар}. (Нисо 64 оят). Биз Сени олдинга Сўзинга қулоқ тутган, буйруғинга итоат қилган ва Сенинг Пайғамбаринг билан шафоатни сўраган ҳолда келдик!”
Имом Ибн Обидийн ўзлари ёзган хошияларининг бошида: “Аллома Муновий қуйидаги: “Аллоҳим, мен Сенга юзланиб, Сендан пайғамбаринг, раҳмат набийси Муҳаммад алайҳиссалом билан васийла қилиб сўрайман!, деган ҳадис ҳақида Изз Ибн Абдуссаломдан келтирадилар, у зот: “Дуо қилишда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чеклаш ва у зотдан бошқаси билан қасам ичмаслик ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни дуонинг хусусиятларидан қилишлик лозим бўлади”
Имом Субкий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўз Роббисига тавассул қилишлик чиройли амал саналади. Бу ишни бирон бир салаф ва ҳалаф инкор қилмаган, фақатгина Ибн Таймия бу масалада бирон бир олим айтмаган сўзни айтиб бидъат ишни қилди.””
Моликий мазҳаби уламоларининг сўзлари:
Бидъатларга қарши экани билан таниқли бўлган Ибнул Ҳаж Моликий ўзларининг “Ал-Мадхал” номли китобларида қуйидагиларни ёзганлар: “Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тавассул қилиш хато ва гуноҳлар ҳамда маъсиятлар юкини йўқ қилиш ўрнидир. Чунки Аллоҳ таолонинг наздида у зот алайҳиссалом шафоатларининг баракаси ва улуғлигига бирон бир гуноҳ устун кела олмайди. Зеро, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари барчасидан улуғдир. Шундай экан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиб, Аллоҳ таолодан у зотнинг шафоатини илтижо қилиб сўраган киши ҳануз зиёрат қилмаганларга бу хушхабарни берсин! Парвардигоро, Сенинг ҳузурингда у зотнинг ҳаққи-ҳурматидан унинг шафоатидан маҳрум қилмагин, Омийн ё роббил ъаламийн! Шу эътиқодга хилоф қилаётганлар шафоатдан маҳрум кишилар ҳисобланадилар. ”
Шофеъиймазҳаби уламоларининг сўзлари:
Имом Нававий ўзларининг “Муҳаззаб”нинг шарҳида (8 жилд, 274 бет) Ҳаж ибодатининг сифати ҳақидаги китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрати ҳақидаги бобда қуйидагиларни ёзганлар: “Сўнг зиёратчи ўзининг аввалги ўрнига қайтиб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юз томонларига рўбарў бўлиб, ўз ҳақида тавассул қилиб у зотдан Аллоҳ таолога шафоатчи бўлишларини сўрайди”
Ҳанбалиймазҳаби уламоларининг сўзлари:
Ҳанбалий мазҳабининг мазҳаббошиси Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ тавассулни жоиз деб айтганлар. Бу гапни Имом Мардовий Ҳанбалий ўзларининг “Инсоф” номли асарларида (2 жилд, 456 бет) “Истисқо намози” китобида: “Ҳанбалий мазҳабнинг саҳиҳ гапига кўра солиҳ кишилар билан тавассул қилиш жоиз бўлади, бир сўзга кўра бу иш мустаҳабдир деб айтилган. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Имом Марвазий роҳматуллоҳи алайҳга: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз дуосида тавассул қилганларини ва тўлалигича у зотга ва бошқаларга тавассул қилишда умид боғлардилар.”
КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ Р.Ахунджанов






