SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
22.10.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Нега Мадина аҳли Исломни жуда тез қабул қилди?

Тарихий манбаълардан биламизки, Қурайш ва унинг атрофидаги қабилалар Исломнинг аввалги даврида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таклифларини рад қилаверишган. Ўша кунларнинг бирида Расулуллоҳ (сав) Ясриб (Мадина)дан келган олти киши билан учрашиб қоладилар ва уларни Исломга давъат қиладилар. Улар Исломни қабул қилишади. Кейинчалик эса бутун Мадина аҳли исломга киради. Савол туғилади: нега айнан Мадиналиклар ҳудди илгаридан кутиб туришгандек, Расулуллоҳ (сав) даъватларини жуда тезлик билан қабул қилишди? Нега Ислом Мадинада тезлик билан ёйила бошлади?

Бунга қуйидаги уч омилни сабаб қилиб келтиришимиз мумкин:

Биринчи омил: яҳудийлар!

Баъзилар Ясриб яҳудийлари нафақат бу олти кишининг, балки Авс ва Хазраж қабилалари ҳам Ислом рисолатини тез қабул қилишларига ҳам асосий сабабчи бўлишганидан ажабланишади. Гап шундаки, яҳудийлар охир замон пайғамбари ўша ердан чиқишини билишар ва ўзларининг қўшнилари бўлмиш авс ва хазражликлар олдида кўп гапиришар эди. Ҳатто иш шу даражага етдики, яҳудийлар ана шу Набийга эргашишликлари ва  кейин уларни Иром ва Од қабилаларини ўлдиргани каби ўлдириб юборишликлари билан таҳдид қилишар эди. Од қабиласи таг-туги билан бутунлай йўқ бўлиб кетган араб қабилаларидан бири эди. Хазражлик олти киши Расулуллоҳ (сав) билан учрашишгач, У зотни айнан яҳудийлар хабар бериб юрган Набий эканликларини билиб қолишади ва бир-бирларига: “Эй қавм, Аллоҳга қасам, бу ўша яҳудийлар айтаётган набий эканлигини билиб турибсизлар. Яҳудийлар унга сиздан олдин ўтиб кетиб қолмасин!” дея бошлашди. Тарихнинг ажиб ҳолатига қарангки, яҳудийлар шунча кутишларига қарамай У зотга эргашишмади. Ансорийлар эса исломга энг тез кирганлардан бўлишди.

Хўш, яҳудийлар қандай қилиб охир замон пайғамбари чиқишидан хабар топишди? Нега улар айнан Ясриб ва унинг атрофидаги Хайбар ва Таймога ўхшаш ҳудудларни ватан қилиб олишди?

Ҳақиқат шуки, улар охир замон набийсини ана шу географик минтақадан чиқишини, яқин вақтларда мана шу шаҳарлардан бирига ҳижрат қилишини ўзларининг китобларидан билишар эди. Буни саҳобий Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг қиссаларида ворид бўлган маълумотлар ҳам таъкидлайди. Қисса шундай бўлган эди: Масиҳнинг тавҳиддаги динида бўлганлиги билиниб турадиган Амурия соҳиби вафотидан олдин ўзининг шогирди Салмон (р.а)га келишига яқин қолган охир замон набийсини қаршилаш учун Араб диёрига сафар қилишини васият қилади:

“Эй ўғилчам! – дейди у  шогирдига. – Биз амал қилаётган нарсага амал қиладиган одам қолмади деб ўйлайман. Сенга унинг олдига боришни буюраман. Ҳарамдан чиқадиган пайғамбарнинг замони яқин қолди. У икки тошлоқ ернинг ўртасида хурмозор шўрхок ерга ҳижрат қилади. Унда беркитиб бўлмайдиган аломатлар бўлади. Икки елкасининг ўртасида нубувват белгиси бўлади. Ҳадяни еб, садақани емайди. Агар ўша шаҳарга бориш имконинг бўлса, боргин. Чунки унинг замони яқинлашиб қолди!”.

Салмон Форсий Ясриб шаҳрини кўриб, унинг географиясини ўрганиб, унинг кўп хурмолари ҳақида мулоҳаза қилиб кўриб, устози хабарини берган шаҳар эканлигини билди. Бундан кўринадики, яҳудийлар хурмолари кўп бўлган, китобларида ворид бўлган бир неча шаҳарлар борасида иккиланишган. Ва хурмо дарахтлари кўплиги билан машҳур бўлган Ҳижоздаги Ясриб, Хайбар, Таймо шаҳарларига йиғилиб олишган.

Лекин, Таврот ва Инжилда Муҳаммад расулуллоҳ (сав)нинг ҳижратлари ҳақида нималар ворид бўлган эди?

Биз бу хабарларни тўлиқлигича билмаймиз. Чунки Таврот ва Инжил асли мавжуд бўлмаган, мустақил ёзилган китобларга ўхшайди. Бу икки китобдан сақланиб қолганлари асл ваҳийдан сақланган баъзи китоблардир. Ҳозирги кунда мавжудлари улар “Эски аҳд”, “Янги аҳд”, “Библия” номи билан машхур грек тилида “китоблар” деб таржима қилинадиган “Муқаддас китоб”. Шунинг учун дунёнинг баъзи тилларида умумий кутубхоналарига “Библиотек” ёки “Библиотека” дейилади. Мушкул ери шундаки, бу китоблар кўп йиллар олдин ўтиб кетган, кимлиги номаълум бўлган шахслар томонидан жамланган. Мусо (а.с)нинг вафотидан ва Исо (а.с)нинг осмонга кўтарилишларидан бир неча юз йиллардан кейн асл ваҳийга алоқаси бўлмаган ривоятлар, қиссалар ва ҳикоялар қўшиб ташланган. Тилларнинг ва замонларнинг турлича бўлганлиги сабаб бу ўзгаришлар доимий тарзда ё қасддан, ё тасодифан содир бўлиб турган. Шунинг учун Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бўлган хабарларни топиш қийин бўлган. Лекин ҳозирги кунда мавжуд бўлган муқаддас китобдаги баъзи маълумотларга қарайдиган бўлсак, ана шу хабарларга ишора қиладиган баъзи далилларга кўзимиз тушиши мумкин:

«Анваржон Абдуғаниев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси»

What you can read next

“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўкраклари ёрилиши
Ҳизбут таҳрирнинг залолати ҳақида фатво
Қуръони каримнинг бизгача етиб келиши тарихи
Қуръони каримнинг бизгача етиб келиши тарихи

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP