ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
14.05.2018 / - Ислом тарихи, Мақолалар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўкраклари ёрилиши

Сийрат уламолари Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўкраклари тўрт марта ёрилганини айтишади.

Биринчиси Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёшлик чоғларида, Ҳалима онамиз ҳузурларида содир бўлган.

Иккинчиси Пайғамбар алайҳиссалом ўн ёшга тўлганларида бўлган. Бунинг ҳикмати шуки, ўн ёш таклиф ёши, яъни балоғат ёшига яқин бўлгани сабабли содир этилажак қабиҳ ва гуноҳ ишлардан йироқ бўлишлари учун у зотнинг қалблари ёрилиб, мусаффо қилинганидир.

Учинчиси Пайғамбар бўлиш даври, яъни Жаброил алайҳиссалом ваҳий олиб келган вақтда содир бўлган. Бунинг ҳикмати шуки, муҳаққиқ олимлар таъкидлаганларидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни янада иззат-икром қилиш, қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими, нозил бўлажак ваҳийни мусаффо, бақувват ва мустаҳкам қалб ила қабул қилишга тайёрлашдир.

Тўртинчиси Исро кечасида содир бўлган. Бу ҳақда икки «Саҳиҳ»да ҳам айтиб ўтилган. Мўътабар олимларнинг таъкидлашларича, муборак кўксларининг бу сафарги ёрилишининг сабаби ул зотни юксак даражада ҳурмат қилиш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими, Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришга, У Зот билан суҳбатлашишга тайёрлашдир.

Ҳофиз Қасталоний айтади: «Яна шуни яхши билишимиз лозимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкраклари ёрилиши, юраклари чиқарилиши ва бошқа шу каби ғайритабиий ишларнинг ҳақиқатини турлича таъвил қилмасдан, шу ҳолида иймон келтириш вожиб бўлади. Чунки бундай ишларни қилиш барча нарсага қодир, улуғ Зот – Аллоҳ таолога қийин эмас».

Ҳофиз Қасталоний буюк муфассир Суютий раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги гапларини нақл қилади: «Ҳозирги замонимизда айрим кишиларнинг «Шаққус-содр» («Кўкрак ёрилиши») воқеасини инкор этишлари, уни маънавий оламда содир бўлган иш деб таъвил қилишлари ва шу билан бирга, бу воқеанинг ҳақиқатларини бузиб талқин қилишга уринишлари очиқ-ойдин илмсизлик ва нодонликдан бошқа нарса эмас. Бу каби йўл тутишлари Аллоҳ таоло уларни тавфиқдан бенасиб этгани, қалб кўзларини кўр қилиб қўйгани ва фалсафа илмига чуқур шўнғишлари оқибатида юзага келган. Қолаверса, уларнинг сийрат илмининг нозик жиҳатларини англамасликлари ҳам бундай йўл тутишларига сабаб бўлган».

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сергак ва ҳушёр қалб ато этилгани сабабли у зотнинг диққат-эътиборлари доимо Аллоҳ таолога қаратилган бўлиб, қалблари бир лаҳза бўлса-да, ғафлатда қолмаган. Шунинг учун ҳам у зотнинг кўрган тушлари ваҳий турларидан бири саналарди. Саҳиҳ ҳадисларда у зотнинг уйқулари таҳоратларини бузмаслиги зикр қилинган. «Саҳиҳул Бухорий» ва бошқа китобларда тунни бедор ўтказишлари ҳақидаги бир ҳадиси шарифда Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади: «Бир куни: «Эй Аллоҳнинг Расули, витр намозини ўқишдан олдин ухлайсизми?» деб сўрадим. Ул зот: «Эй Оиша, кўзларим ухлайди, аммо қалбим уйғоқ туради», дедилар».

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом ухлаётганларида у зотнинг ҳузурларига фаришталар келарди».[1]

Жобир розияллоҳу анҳудан нақл қилинган бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «Расулуллоҳ олдимизга келдилар-да, шундай дедилар: «Тушимда Жаброил алайҳиссаломнинг бошим олдида, Микоил алайҳиссаломнинг эса оёғим олдида турганларини кўрдим.[2] Уларнинг бири: «У ухлаяпти», деди. Иккинчиси эса: «Кўзи ухлаяпти, қалби уйғоқ», деди. Кейин фаришталар: «Муҳаммадни зарбулмасал қилса бўлади», дейишди. Улардан бири: «Қани, зарбулмасал қилинглар-чи», деди. Фаришталар: «Бир киши ҳовли қуриб, унда зиёфат беради. Шу зиёфатига чақириш учун одамларга бир жарчини юборади. Ким жарчининг таклифига ижобат қилса, ҳовлига кириб, зиёфатдан ейди. Ким жарчига ижобат қилмаса, ҳовлига кира олмайди, зиёфатдан ҳам қуруқ қолади», деб зарбулмасал келтиришди. Кейин: «Энди бу мисолни Муҳаммад тушуниши учун изоҳланглар», дейишди. Уларнинг бири яна: «У ухлаяпти», деди. Бошқаси эса: «Кўзи ухлаяпти, қалби эса уйғоқ», деб жавоб қайтарди».

Кейин Пайғамбаримиз алайҳиссалом зарбулмасални шундай изоҳладилар: «Мазкур ҳовли – жаннат, жарчи эса Муҳаммаддир. Ким унга итоат қилса, Аллоҳ таолога итоат қилибди. Ким унга осийлик қилса, Аллоҳ таолога осийлик қилибди».[3]

«Сунани Доримий»да шундай ҳадис келтирилади: «Бир фаришта Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Кўзинг ухласин, қулоғинг эшитсин, қалбинг англасин», деди. Ўша ҳолат ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари шундай деганлар: «Ўшанда кўзларим ухлади. Қулоқларим эшитди ва қалбим англади. Кейин менга: «Саййид ҳовли қуриб, унда зиёфат берди ва зиёфатга чақириш учун жарчини юборди. Ким жарчига ижобат қилса, ҳовлига кириб, зиёфатдан ейди ва Саййид ундан рози бўлади. Ким даъватчига ижобат қилмаса, ҳовлига кирмайди, зиёфатдан ҳам қуруқ қолади ҳамда Саййиднинг ғазабига йўлиқади», дейилди. Ўша Саййид – Аллоҳ таоло, жарчи – Муҳаммад, ҳовли – Ислом, зиёфат эса жаннатдир».


[1] Имом Бухорий ривояти.

[2] Ўшанда бу икки фариштадан бошқа фаришталар ҳам Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида ҳозир бўлишган эди.

[3] Имом Термизий ривояти.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан … (Ўн биринчи қисм)
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТАВОЗЕЛАРИ
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёшлар ҳақида нима деганлар?

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори