Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори савияда ташкил этиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб берилишини таъминлаш мақсадида 2021 йил 20 июндан бошлаб “Кол-марказ”лари ташкил этилди.
“Кол-марказ”лар фаолияти душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача давом этади. Кўкалдошда қабул жараёнларига оид ҳар қандай маълумотларни қуйидаги манзиллар орқали олишингиз мумкин.
Телефон рақами: 71-249-30-90
Телеграм канали: @kukaldoshuz
АБИТУРИЕНТЛАРДАН ОНЛАЙН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади
- 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам 18-00 га қадар).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
- паспорт (электрон шаклда);
- аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида, иловаси билан, электрон шаклда);
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (электрон шаклда, сўнги 3 ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши шарт)
- тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун, электрон шаклда).