ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
21.05.2019 / - Мақолалар, Тавсия

РАМАЗОН ОЙИ — САХОВАТ ОЙИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда инсонларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса, Рамазонда Жаброил у зот билан учрашган пайтлари бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича у зот билан ҳар кеча учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, у зот эсган шамолдан ҳам саховатлироқ бўлиб кетар эдилар. Имом Бухорий ривоят қилган.
Ҳа, Рамазон ойи хайр-саховат ойидир. Кўпчилигимиз зиммамизда фарз бўлган молиявий ибодат – закот ибодатини ҳам Рамазон ойида адо қилишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу улуғ ойда хайр-саховат кўрсатишда закотнинг ўзи билан чекланиб қолмаслигимиз лозим. Чунки закот мажбурий ибодатдир. Уни адо қилсак, зиммамиздаги мажбуриятни адо қилган бўламиз холос. Аллоҳ таолога суюкли бўлиш учун эса мажбуриятдан ташқари нафл эҳсонлар ҳам қилишимиз лозим бўлади.
Мол-мулкимиз Аллоҳ таолонинг омонати бўлиб, унинг ҳақиқий эгаси ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Шунинг учун Қуръони каримда Аллоҳ таоло Ўз бандаларини эҳсон қилишга буюрганида “Биз берган молдан эҳсон қилинглар” деб, бизнинг қўлимиздаги мол-мулкнинг ҳақиқий эгаси Ўзи эканини билдириб қўйган. Қуйидаги оятлар шунга далолат қилади:
“У сизлaрни xaлифa (ўринбосар) қилиб қўйгaн нaрсaлaрдaн (бoйликлaрдaн) эҳсoн қилинглaр!” (Ҳадид сураси, 7-оят)
“Аллоҳнинг сизларга ато этган молидан уларга берингиз!” (Нур сураси, 33-оят)
“Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилурлар” (Бақара сураси, 3-оят)
Эҳсон қилганларга Аллоҳ таоло унинг ўрнини тўлдириб беришни ваъда қилган:
“Бирор нарсани эҳсон қилсангиз, У (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир”. (Саба’ сураси, 39-оят)
Қуйидаги оятда эса Аллоҳ таоло эҳсон қилганларга кўпайтириб беришни ваъда қилган:
“Аллоҳнинг йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савоби)нинг мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган етти бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ кимга хоҳласа, (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва (барча нарсани) билувчидир” (Бақара сураси, 261-оят)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бандалар тонг оттирган кун борки, унда икки фаришта тушиб, улардан бири: “Эй Аллоҳ!, инфоқ қилган кишига эваз бергин, дейди. Иккинчиси эса: “Эй Аллоҳ!, хасисга талофат бергин”, деди”, дедилар. Имом Бухорий ривоят қилган.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар.
Фитналар мусулмон уммати бирдамлигига хатар солувчи таҳдиддир!
“Мурувват карвони” Бухорода

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори