Соғлом ақида Ислом биносининг пойдевори бўлгани учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилганларидан сўнг Маккада ўн уч йил давомида асосан ақидага доир оятлар нозил қилинган ва у зот инсонларни ақидасини тўғирлашга чақирганлар.
Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳу алайҳ яшаган даврларида ислом ниқоби остида кўплаб ақидаси бузуқ фирқалар тарқала бошлади. Шу сабабдан инсонлар ақидасини мустаҳкамлаш муҳим ўрин эгаллади. Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳу алайҳ бу долзарб масала борасида илк асрни яратди. Ана шу асар “Фиқҳулакбар” асаридир. Бундан ташқари ақоид борасида Усмон Баттий (Бустий)га ёзган раддиялари ҳамда бешта васиятномаларини қолдирган.
“Фиқҳулакбар” асари ақоид илми борасидаги дастлабки асар ҳисобланиб, унда ақоидга доир масалалар қисқа ва лўнда қилиб келтириб ўтилган. Асар мотурудия эътиқодининг таянч асарларидан саналади. Бу мўжаз асарга кўплаб олимлар шарҳ ёзган. Мана шундай шарҳлар орасида машҳурларидан бири Мулла Али ибн Султон Муҳаммад Қорининг “Минаҳуравзилазҳар” асаридир. Шориҳ ушбу шарҳ ёзилиши борасида қуйидаги сўзларни айтган: “Улуғ, пешқадам зот Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳу алайҳнинг “Фиқҳулакбар” асарини шарҳлашга киришган вақтимда ниятим ва мақсадим бошланғичлар мафаат оладиган ва аҳли илмлар қаноатланадиган мухтасар шарҳ ёзиш эди. Сўнгра шарҳлаш жараёнида гап гапга уланиб, кўзланган мақсаддан ошиб кетилди”. Ушбу қимматли асар ҳозиргача араб ўлкаларида бир неча марта нашр этилган эди. Сўнгги пайтларда давлатимизда олиб борилаётган кўплаб ислоҳотлар қаторида Мулла Али Қорининг айнан манна шу асари “Моврауннаҳр”нашриётида жуда ажойиб кўринишда чоп этилди.
Муаллиф ва шориҳларни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин ва қолдирган бу асарларидан уларга тўхтовсиз ажирлар етиб турсин. Аллоҳ таоло бу китобни нашр қилишда хизмат қилганларнинг барчаларини хизматларига бериладиган ажирларини кўпайтирб берсин ва сиз-у бизни ақидада адаштирмасин.
Манбаларасосида “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Эргашев Муҳиддин тайёрлади.