SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Гўзал хулқ
19.06.2021 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Мўминларнинг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан мерос гўзал сифатлари

Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримда мўминларнинг сифатлари қандай бўлиши, мўмин деганда ким тушунилиши тўғрисида жуда ҳам кўплаб оятлар нозил бўлган. Ҳаттоки ундаги бир сура «Мўминлар» деб номланган. Мазкур суранинг аввалги 10 оятида мўминларнинг сифатлари тўғрисида сўз юритилган. Ана шу ояти карималарга батафсил тўхталиб ўтсак. Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади:

1. Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар.

Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг нажот топишларига очиқ-ойдин, таъкид-ланган ваъда бермоқда. Аввалида «Батаҳқиқ»-ҳақиқатан-сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади. 

Қолаверса, жумланинг охирида «нажот топдилар» деб нажот бўлишига ҳеч шубҳа қўймаяпти. Аслида, «нажот топадилар» дейилиши керак эди. Аммо «нажот топдилар» дейишлик, албатта, «нажот топадилар» маъносидан ҳам кучлидир.

Бу таъкиддан кейин ўша нажот топган мўминларнинг сифатларини зикр қилади:

2. Улар намозларида хушуʼ қилувчилардир.

Хушуʼ-қўрқув билан сукунатнинг бирга қўшилганидир. Мазкур нажотга эришувчи мўминларнинг сифатларидан бири-намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир. Бу ҳолат эса, фақат намозни олий даражада қоил мақом қилиб адо этадиган мўминлар-дагина бўлади. Ўша мақомга етган мўмин нажотдан умид этишнинг битта сабабини ўзида мужассам қилган бўлади. Намозни хушуʼ билан ўқимайдиган, қалбида, вужудида, ҳаракату саканотида Аллоҳдан ҳайиқиш ва сокинлик ёғилиб турмайдиган одам намозда-ги ҳолатини ўйлаб кўрсин, тезда ўзини ўнглаб олсин.

3. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир.

Беҳуда сўз, беҳуда иш, беҳуда тафаккур, беҳуда ҳис-туйғу, умуман, беҳуда нарса учун мўмин кишининг қалбида жой йўқдир. Чунки мўмин инсоннинг қалби иймон билан тўла бўлади. Унинг қалби Аллоҳнинг муҳаббати, зикри, фикри ва Аллоҳнинг амрларини та-факкур этиш билан банд бўлади. Мўмин кишининг қалбида бошқа нарсага жой йўқдир. Шунинг учун у беҳуда нарсаларга умуман тоқат қила олмайди, улардан юз ўгиради.

Ана ўша даражага етган мўмингина нажотдан умид қилса бўлади.

4. Улар закотни адо қилгувчилардир.

Мўминлар ўз шахслари, ибодатлари ва қалбларинигина эмас, молларини ҳам поклаб юрадилар. Мазкур иш молдан закот чиқариб ҳақдорларга бериш билан бўлади. Зотан, «закот» сўзи ҳам поклаш маъносини билдиради. Мўмин инсон ҳалолдан топган молини поклаш учун закот беради. Аллоҳ таолога молиявий ибодат қилади. Ана ўшандагина на-жотга эришишнинг шартларидан бирига амал этган бўлади. Молидан ҳақдорларга закот чиқариб бермаган одам бу мартабани умид қила олмайди.

5. Улар фаржларини сақловчилардир.

6. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилингувчи эмаслар. 

Мўмин кишилар ўз қалблари, шахслари, ибодатлари, сўзлари ва ишлари ҳамда мол-ларини покиза тутишлари билан бирга, жинсий ҳаётларини ҳам пок юритадилар. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг руҳи, оиласи ва жамияти поклигига далолат қилади. Мўмин кишилар фақат ўз жуфти ҳалоллари ва мулк бўлиб тушган чўрилари билангина алоқа қиладилар. Бошқа жинсий алоқалар мўминлар учун ҳаромдир. Бу поклик бошқалари қа-тори ниҳоятда зарур покликдир. Шу туфайли, аввал айтилганидек, инсоннинг руҳи, ои-ласи ва жамияти покланади. Шу туфайли инсоннинг насли пок бўлади. Зинодан сақла-ниш мўминларни мазкур нажотга элтувчи асосий сифатлардан биридир. Бусиз ул нажот-дан умид қилмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам келгуси оятда айтиладики: 

7. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир.

Яъни, кимки жуфти ҳалоли ва чўрисидан бошқа билан жинсий алоқани талаб қилса, тажовузкор бўлади, ҳаддидан ошган бўлади, гуноҳкори азим бўлади.

8. Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир.

Мўминлар якка ҳолларида ҳам, жамоат ҳолларида ҳам омонатларига ва аҳдларига ри-оя қиладилар. Ўзлари билан Аллоҳнинг орасидаги омонатларга ва аҳдларга риоя этади-лар.

Мўмин билан мўмин орасидаги омонатларига ва аҳдларига риоя қиладилар.

Ўзлари билан ўзгалар орасидаги омонатлар ва аҳдларга ҳам риоя қиладилар. Омонат-га ва аҳдга риоя қилмаслик мўминликка зиддир. Ушбу сифатни ўзида мужассам қилган мўмингина нажотга эришиш учун зарур сифатлардан бирига эга бўлган бўлади. 

9. Улар намозларини муҳофаза қилгувчилардир.

Яъни, улар намозларини ўз вақтида, бекаму кўст адо қилувчилардир.

Мўминларнинг нажотга эришиш сифатларининг аввалида намозни хушуʼ билан адо этиш келган эди, энди эса, ўша сифатларнинг охирида намозни муҳофаза қилиш-ўз вақтида, бекаму кўст, фарз, вожиб, суннат ва мустаҳабларини жойига қўйиб бажариш келмоқда.

Бу эса, мўмин киши ҳаётида намоз нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади.

Мазкур сифатлар мўминларни алоҳида ажратиб кўрсатиб турувчи сифатлардир. Ўша сифатлар уларни нажотга элтади. Аслида, дунё ҳаёти инсоннинг баркамол саодатга-нажотга эришиши учун мутлақо етарли эмас. Шунинг учун нажотнинг мукаммалиги охиратда бўлади. Шунинг учун мазкур сифатларга эга бўлган мўминлар ҳам мартабала-рининг ҳақиқийсини охиратда оладилар. 

10. Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир.

11. Улар (жаннати) Фирдавсни мерос олурлар, улар унда абадий қолгувчилардир.

Ана ўша, юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлган мўминлар иймонлари ва со-лиҳ амаллари учун Фирдавс жаннатига ҳақдор бўладилар.

Султонов Абубакр,
4-курс талабаси 

What you can read next

Махсус савдо номи ёки ўзига хос савдо белгисидан (trade mark) фойдаланиш ҳуқуқи.
Махсус савдо номи ёки ўзига хос савдо белгисидан (trade mark) фойдаланиш ҳуқуқи.
Марҳабо, мавлиди шариф!
Марҳабо, мавлиди шариф!
Янги қонун – диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг ҳуқуқий асосидир
Янги қонун – ғоявий таҳдидлардан ҳимоя

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP