SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Марҳабо, мавлиди шариф!
16.09.2023 / Bo‘limda Maqolalar

Марҳабо, мавлиди шариф!

Ҳар йили робиъул-аввал ойи кириб келар экан, қалбларимизга гўё баҳор ойи кириб келгандек, балки ундан ҳам зиёда хурсандчилик кириб келади. Чунки бу ой – икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд ойларидир. Неча асрлардан буён робиъул-аввал ойи кириши билан Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатли уммат мавлид мавсумида сийрат китобларини ўқишга, ўрганишга рағбат қилади. Бу ойда сийратга оид китобларни мутолаа қилар экан, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати янада зиёда бўлади, у зотнинг соғинчлари кўзларни ёшлайди, қалбларини динда собит қилади.

Аллоҳ таоло «Биз қалбингни собит қилиш учун сенга пайғамбарларнинг хабарини қисса билиб бермоқдамиз…» деб марҳамат қилади (Ҳуд сураси, 120-оят).

Модомики ўтган пайғамбарларнинг хабарлари қалбни собит қилар экан, пайғамбарлар саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, феъллари ва ҳаётлари акс этган сийрат қиссалари нечук у зотни жонидан ортиқ севган бу умматнинг қалбини собит  қилмасин?

Тафаккур қилиб кўрсак, сийрат китобларининг ўзи бир мўъжизадир, чунки мўъжиза деб одатдан ташқари ишларга айтилади. Одат эса инсон вафот қилгандан кейин унутилишдир. Инсон ҳар қанча таниқли, машҳур бўлмасин, барибир унутилади. Масалан, бир пайтлар Ғарб оламида Наполеон, Маркс, Гитлер, Ленин ва шунга ўхшаш кимсалар машҳур бўлган. Аммо бугун улар ҳақида фақат тарих китобларида ўқиймиз, ёки улар китоб ёзган бўлса, ўша китоб сақланиб қолган бўлса, ўшаларнигина ўқиб, шулар орқали уларни таниймиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-чи? У зот ҳеч нарса ёзмаганлар, ўқимаганлар, аммо ҳаётлари дунёда энг мукаммал баён қилинган инсондирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яшаган давр билан ҳозирги илм-фан, техника, қайд қилиш воситалари ва босмахоналар ривожланган даврни таққосласак, бу айни мўъжизадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яшаган давр замон нуқтаи назаридан қарасак ҳам, макон жиҳатидан ҳам, одамларига нисбатан назар солсак ҳам, бу бир мўъжизадир. Зеро, Ҳижоз юрти маълумотларни ёзиш, қайд этиш жиҳатидан энг қолоқ макон эди, Миср, Форс ва Рум юртларидек ривожланган эмас эди, маданиятда орқада, аҳолисининг кўп қисми ўқиш-ёзишни билмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўқиш-ёзишни ўрганмаган эдилар, аммо у зотнинг ҳар бир сўзлари, феъллари, барча ҳолатлари сийрат китобларида батафсил қайд этилгани ҳам бир мўъжизадир.

Нафақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари, саҳобалари, аҳли байтлари, балки чинакам мўъжиза бўлмиш ушбу сийратни ўрганган, изланиш олиб борган ва бу соҳада қалам тебратган зотлар ҳам тарих саҳифаларига абадий муҳрландилар. Саҳобалардан бошлаб бугунги кунгача яшаган бутун уммат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларига эргашиш учун у зотнинг феъллари, сўзлари, ҳолатлари, одоблари ва ахлоқларини қунт билан ўрганди, айниқса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини, одатларини ўта синчковлик билан ўрганди, чунки улуғларнинг одатлари – одатларнинг улуғларидир.

Мавлид ойи кириб келар экан, уммати Муҳаммадия ушбу мўъжизавий сийратни ўрганиб, мавлид қасидаларини ўқиб, эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиб, у зотни ўз ота-оналари, яқинлари ва барча инсонлардан, ҳатто ўзларидан ҳам кўпроқ яхши кўришларини ҳис қиладилар.

Маълумки, муҳаббатнинг сабаблари кўп бўлади. Муҳаббатга гўзаллик, баркамоллик, неъматлар берилгани, фаҳм-фаросатнинг етуклиги, гўзал ахлоқ, фасоҳат ва шу каби кўплаб комил сифатлар сабаб бўлади. Энди мана шундай ажойиб хислатлар тўлалигича, бундан бошқа юксаклик, баркамоллик сифатларининг барчаси битта инсонда жамланса, инсониятга шу инсондан илдиз отиб, тарқаган бўлса, баркамоллик сифатлари энг мукаммал кўринишда шу инсонда намоён бўлган бўлса, бундай инсонни севмай бўладими?

Ҳа, ана шундай барча гўзал сифатлар, мукаммал ахлоқлар бир инсонда – улуғ ва мукаррам, буюк пайғамбар, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламда мужассам эди. Шунда экан, у зотни севмай бўладими? «Олдин ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшаш инсон бўлмаган» деб сифатланган инсонни севмай бўладими?

Устозимиз, наманганлик мулла Абдуллатифхон домла роҳимаҳуллоҳ йигирманчи асрнинг энг машҳур олимларидан Али Тантовий роҳимаҳуллоҳдан «Бизнинг диёрларда робиъул-аввал ойи кириши билан мавлид маросимлари ўтказилиб, хурсандчиликлар қилинади. Бунинг бирор шаръий далили борми?» деб сўраган эканлар.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ: «Эҳ, Абдуллатиф! Аллоҳ таолонинг «Аллоҳнинг фазли ила, Унинг раҳмати ила шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир» деган оятни ўқимаганмисиз? (Юнус сураси, 58-оят). Аллоҳнинг фазли – иймондир, раҳмати эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар», деб жавоб берган эканлар.

Аллоҳ таоло барчамизга мавлид ойида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни янада яхшироқ танишни, у зотга янада мукаммал эргашишни насиб қилсин!

Ф.Абдуллаев
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ходими    
          

What you can read next

Илм учун 14000 кмлик сафар
Илм учун 14000 кмлик сафар
ҲИКОЯЛАРДА АКС ЭТГАН “ҚИРҚ ҲАДИС”. ФАРЗАНДЛАРИМИЗ УЧУН...
Ғаддор
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг машҳур шогирдлари
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг сифатлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP