ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
25.04.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг сифатлари

Ҳанафий мазҳабининг соҳиби, мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи билан машҳур бўлган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳида илм билан бирга тақво, ибодат, зоҳидлик ва Аллоҳга ёлвориш каби сифатлар ҳам мужассам бўлган. Тижорат билан ҳам шуғулланганлар. У кишини ҳаётларини ўрганган олимлар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳида тожир сифатида тўрт хислат алоҳида намоён бўлиб турар экан. Ҳаттоки у зотни тожирликда Абу Бакр розиаллоҳу анҳуга ҳам ўхшатишган.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи тижоратда ҳалолликлари билан ажралиб турганлар. Ҳарид қилишни билмайдиган одамлардан фойдаланиб қолишдан кўра унга маслаҳат беришни афзал деб билганлар.

Бир аёл Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига ипак кийим сотмоқчи бўлиб келганда, унинг баҳосини сўрайдилар. Шунда у <<юз>> деб айтади.  Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи унинг баҳоси у айтган нархдан қиммат туришини айтадилар. Шунда аёл яна кўтаради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи аввалги гапларини яна қайтардилар. Бу ҳол яна бир неча бор такрорланди. Шунда охири аёл << Нима, сен мени масхара қилаяпсанми>> деб айтади. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи унга нарх қўйиб бериши учун бирор кишини олиб келишни сўрайдилар. Аёл бир одамни олиб келгач, у унга  <<беш юз >> деб баҳо қўйиб беради. Ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ипак кийимни шу нархга сотиб оладилар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи шогирдларига ва одамларга жуда кўп эҳсон қиладиган, саҳий инсон бўлган эканлар. Бир куни бир шогирдларининг кийими кир бўлиб эскириб кетганига кўзлари тушиб қолади. Бошқалар кетганларидан сўнг, бояги одамни бир оз туришини сўрайдилар ва жойнамознинг тагида пул борлигини ва уни олиб ўзига кийим харид қилишини айтадилар. Шогирдлари пулни олиб кетиб санаганида минг танга чиққан экан.

Имом Абу Юсуф <<Устозим ҳеч кимнинг сўровини қайтарган эмаслар, балки барчанинг ҳожатини раво қилардилар>> деб айтади.

Айтишларича, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ҳар йили Бағдодга бир марта мол юбориб, ундан тушган фойдани уламолар, устозларнинг бир йиллик эҳтиёжлари учун керакли нарсаларни олиб берар, ундан ортган пулларни уларнинг ўзларига бериб, айтар эканлар <<Буларни эҳтиёжларингизга сарф қилинг ва фақат Аллоҳга ҳамд айтинг, бу нарсалар менинг молимдан эмас, балки Аллоҳ таолонинг фазли, нематидир. Мен фақат хизматчиман ҳолос>> дер эканлар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи болаларига нимадир олиб бермоқчи бўлсалар,аввал катта уламоларга олиб, сўнг ўзларига олар эканлар.

Имом Абу Юсуф : <<Бирор бир дам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилган эҳсонлари учун рахмат айтмоқчи бўлса,<<Бу нарсалар Аллоҳ таолонинг сенга берган ризқи, Унга шукур қил, менга эмас>> дер эканлар.

Имоми Азам раҳматуллоҳи алайҳ Имом Вақийга: <<Қирқ йилдан бери тўрт минг тангадан ортиқ пулни қўлимда тутмадим. Тўрт минг тангадан ортиғини тарқатаман. Мана шу тўрт минг танга ҳам олимлар нафақасининг сармояси учун, йўқса бир танга ҳам сақламаган бўлар эдим>> деб айтган эканлар.

Имоми Азам раҳматуллоҳи алайҳи минглаб талабаларга сабоқ берган ва улардан мингга яқини муждаҳидлик даражасига эришган экан. Ўзлари виқор ва салобат эгаси бўлган, кўп фикирлаб, кам гапирар, тақво соҳиби, дунё аҳлига кам аралашар, фойдасиз ва бекорчи гап сўзларни ёқтирмас, саволларга қисқа ва лўнда жавоб берадиган мужтаҳид олим бўлган.

Имом Шофеъи Имоми Аъзам ҳақларида <<Одамлар фиқҳда  Абу Ҳанифанинг боқимандаларидир>> деганлар.

Имом Моликдан одамлар <<Абу Ҳанифани кўрганмисиз>>? деб сўрашганида, <<Ҳа, агар мана шу устунни тилла демоқчи бўлса, бунга ҳужжат топа оладига одамлигини кўрдим>> деб жавоб берган эканлар.

Имоми Аъзамнинг ўғли Ҳаммод  ҳикоя қилади<<Отам Имоми Аъзам бир куни масжид ичида ўтирардилар, бир маҳал катта бир илон масжид шифтидан кўкракларига тушди, шунда у зот жойларидан ҳатто қимирламадилар, сесканмадилар ҳам. Кейин илонни ушлаб масжид ташқарисига отиб юбордилар ва <<Ҳар нарса Аллоҳ таолодандир. У тақдир қилмаган ҳеч нарса бўлмайди. Шунинг учун, қўрқиб, паришон бўлиш дуруст эмас, балки сабр ва ризо лозимдир>>, деган эканлар.

Ибн Муборак бундай деган экан. << Имоми Азамнинг бирор душмандан шикоят қилганини ҳам, бировни ёмонлаганини ҳам эшитмаганман>>.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи вафот этганларида, у кишини кўмишдан аввал ювган ғассол Ҳасан ибн Амора ювишни тамомлаб бўлгач, кафанлаб қўйилган жасадларига қараб : <<Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, мағфират айласин. Ўттиз йилдан бери рўзасиз юрмадингиз. Қирқ йил кечаси ёнбошингиз кўрпа кўрмади. Сиздан кейин келганларни чарчатдингиз. Қориларни шарманда қилдингиз>>, деган экан.

Имом Азамнинг отаси Собитни болалик чоғида бобоси ҳазрат Али  (р.а) ҳузурларига олиб келиб, унинг ҳаққига дуо қилишларини сўрайди. Ҳазрат Али (р.а) Аллоҳ таоло бу боланинг ўзига ва зурриётига баракот берсин, деб дуо қиладилар. Ушбу дуо шарофатидан Собитнинг зуриётидан Имоми Азам дек буюк шахс дунёга келди, ва у зотнинг мазҳаблари оламга ёйилиб, шогирд ва эргашувчилари сон-саноқсиз бўлди.

Манбалар асосида «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Азизов Дилшоджон тайёрлади

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ФАЗИЛАТДА ТЕНГСИЗ ОЙ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сирларини ишонган зот
“МИЛЛАТЛАРАРО ВА ДИНЛАРАРО ТОТУВЛИК – БИРДАМЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори