“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Семинар-тренинг ўтказилди
Жорий йилнинг 18 октябр куни, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 16 октябрдаги 2791-сонли буйруғига кўра “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосарлари ҳамда бош ҳисобчилари иштирокида “Диний таълим муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таьлим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, Таьлим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Акбар Дўсматов ҳамда ўрта махсус ислом билим юртларининг ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этдилар.
Семинар-тренингни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриев очиб берди. Шундан сўнг тренер Камолиддин Раимов иштирокчиларга мавзунинг моҳиятини атрофлича тушинтирди ва семинар қатнашчилари томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берди. Семинар-тренинг якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов ва Таьлим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Акбар Дўсматовлар сўз олиб, ўтказилган семинар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
мудир ўринбосари Н. Жалолов