Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс талабалари муассасада ўтказилаётган “Қуръон” ойлиги тадбирлари доирасида устозлари О.Аҳмедов ва С. Умаров бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мўйи Муборак” мадрасаси “Қуръон музейи” да сақланаётган “Усмон Мусҳафи” номи билан машҳур қўлёзма билан танишиш мақсадида бордилар . Талабалар тадбир доирасида тарихий ёдгорлик билан танишиш билан бирга унинг тарихий аҳамияти , жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси етакчи мутахассиси Камолиддин Маҳкамов талабалар билан суҳбатлашиб “Усмон Мусҳафи” таърифи ҳақида қимматли маълумотларни баҳам кўрди.
Таништирув жараёнида 2007-йил Тошкент шаҳрининг “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинишида юртимизда “Усмон Мусҳафи” нинг асрлар мобайнида сақланиб келаётганлиги, муҳим омил бўлганлиги ҳамда 1997-йил “Усмон Мусҳафи” ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан жаҳон дурдоналари рўйхатига киритилганлиги каби ҳозирги кунда талабалар учун муҳим ҳисобланган маълумотларни баён қилди.
Гуруҳ раҳбарлари О.Аҳмедов ва С.Умаровлар тадбир сўнггида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти билан ҳам таништирдилар.
Талабалар учун ушбу тадбир жуда катта диний-маърифий аҳамият касб этди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати










