SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Диний ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш масаласида муҳим ва фундаментал енгилликлар
29.07.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Диний ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш масаласида муҳим ва фундаментал енгилликлар

Тарихдан маълумки, ҳеч бир миллатнинг тафаккури, дунёқараши, турмуш-тарзи, маънавий қадриятлари ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. Миллий қадриятларни асраш ва халқнинг ҳақиқий маънавий қиёфасини акс эттирувчи фазилатларни ўзида мужассамлаштирган меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам, кексаларга ҳурмат, шарқона одоб-ахлоқ, шарм-ҳаё каби энг олий инсоний туйғуларни кўз қорачиғидек эъзозлашда дин ва диний ташкилотларнинг ўрни беқиёсдир.

Мамлакатимизда ҳар бир шахснинг диний ҳиссиётлари камситилмай, унинг виждон эркинлиги, диний ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, диний таълим муассасаларининг фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.

2021-йил 5-июлда имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига кўра “биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русмлар ва маросимларни бажариш мақсадида тузилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган кўнгилли бирлашма диний ташкилот” ҳисобланади.

Ушбу қонун давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини ҳам белгилаб берди.

Қонунда диний ташкилотларга оид қуйидаги янгиликлар киритилди:

Биринчидан, диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 100 нафардан 50 нафаргача туширилди, яъни маҳаллий диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар ва бошқа конфессияларнинг ибодатхоналарини ташкил этиш бўйича ташаббускор фуқаролар сони икки баробар камайтирилди; Қонуннинг 17-моддасига кўра маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолари талаб этилади.

Иккинчидан, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасаларини тузиш учун ҳам 100 нафар ташаббускор бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинди.

Учинчидан, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби енгиллаштирилди; Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда хизматлар адлия органларининг электрон тизими орқали кўрсатилади. Электрон тизимга кириш электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификасиялаш имконини берувчи бошқа усуллари орқали амалга оширилади. Мурожаат қилувчи электрон тизимга кирганидан кейин ўзининг шахсий кабинетидаги тегишли мурожаат турини танлайди, маълумотларни босқичма-босқич киритади ва ҳужжатларни электрон тизим орқали юборади.

Тўртинчидан, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилиб, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор қилинди, шунингдек, диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби ҳам бекор қилинди.

Бешинчидан, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланди; Қонуннинг 22-моддасига асосан, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш куни ичида электрон мурожаатни юборувчининг электрон тизимдаги шахсий кабинетига рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади. Қонуннинг 23-моддасида диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар белгилаб берилган.

Олтинчидан, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 3 ойдан 1 ойга туширилди; Қонуннинг 21-моддасига биноан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун-мурожаат олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.

Ҳамида ТУЙЧИЕВА,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири,
юридик фанлари номзоди, доцент
“Қишлоқ ҳаёти” газетаси 2021-йил 29-июл, 30-сон

What you can read next

Ҳадис моҳиятини тўғри англаш
Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир
ҲИКОЯЛАРДА АКС ЭТГАН “ҚИРҚ ҲАДИС”. ФАРЗАНДЛАРИМИЗ УЧУН...
Ҳикояларда акс этган “қирқ ҳадис”. фарзандларимиз учун…
Кўкалдош мадрасаси мудири Абдулҳаким қори Матқулов дарс жараёнлари билан бевосита танишди.
Кўкалдош мадрасаси мудири Абдулҳаким қори Матқулов дарс жараёнлари билан бевосита танишди.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP