Имом, муҳаддис, фақиҳ, Қуръон ҳофизи, адиб, Нуриддин Алий инбу Султон Муҳаммад Ал-Ҳиравий Ал-Маккий Ал-Ҳанафий Ҳуросоннинг илм фан маркази болмиш Ҳирот шаҳрида таваллуд топди. Ёшлик чоғиданоқ қуръони карим ва қироат илмини пухта ўрганди. Қироат борасида мустаҳкам илмга эга бўлганликлари туфайли Ислом оламида Мулла Алий Ал-Қорий номи билан машҳур болдилар. Бошланғич шаръий илмларни ўз юртларида ўқиб Маккаи Мукаррамага ўз илмларини мустаҳкамлаш мақсадида илм сафарига чиқдилар. Маккаи Мукаррамада Ҳижрий 952-973 йиллар мобайнида ўз асрининг етук уламоларидан шаръий илмларни ўргандилар. Мулла Алий Ал-Қорий ҳижрий 1003-йилдан бошлаб китоб таълиф қилишга киришдилар.
Аллоҳ таоло у кишининг илм ва ҳаётларига барака бериб у кишининг таълиф этган китоблари 300 тага етди ва бу китоблар илм аҳли орасида ўз қадр қимматига эга. Уларнинг энг машҳурлари қуйдагилардир .
“Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкотил масобиҳ” (“Мишкатул масобиҳ” шарҳи калитларга олиб борувчи зиналар). Бу асар Хатиб Табризийнинг ҳадис илмига оид “Мишкатул масобиҳ (Чироқлар токчаси) китобига ёзилган шарҳ бўлиб ҳадислар ҳанафий мазҳабига кўра шарҳланган ; “Фатҳу бабил иная фи шарҳи Нуқоя” (Нуқоя шарҳи тўғрисида иноят эшигини очиш). Бу асар Содруш шария Убайдуллоҳ ибн Масуднинг Ниқоя асарига ёзилган шарҳдир. “Шарҳу Шамоил” (“Шамоил”нинг шарҳи”). Бу асар Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадийя” (Муҳаммад алайҳиссаломга хос хусусиятлар) асарига ёзилган шарҳдир “Зовъул маолий либадъил амалий” (“бадъил амалий”нинг улуғворлик ёғдуси).Ушбу шарҳ “Бадъул амолий”нинг энг мўтабар шарҳларидан бўлиб , муаллиф бу асарни “Фиқҳул акбар”нинг шарҳини тамомлагандан сўнг ёзган. “Минаҳу ровзил азҳар шарҳу фиқҳил акбар”. Бу асар Имом абу ҳанийфа роҳматуллоҳу алайҳнинг асарларига ёзилган энг мўтабар шарҳлардандир. “Шарҳу Айнил илм”(“Айнул Илм”нинг шарҳи ). Бу асар Муҳаммад ибин Усмон Балҳийнинг “Айнул илм ва зайнул ҳилм” (Илм булоғи ва ақил зийнати) асарига ёзилган шарҳдир. “Минаҳул фикрия шарҳи муқаддимати жазарийя” (“Муқаддиматул Жазария”нинг сарҳи бўлган фикрий ҳадялар). Бу асар тажвид илми бойича машҳур бўлган “Муқаддиматул Жазария” асарининг шарҳидир. Бу илмий бараканинг сабаби ўлароқ уламолар у кишини тақволари ва ўз қўллари билан топган ҳалол луқмаларини келтиришади.
Муҳаққиқ Муҳаммад Зоҳид Комил ўзларининг таҳқиқотларида айтадиларки “зикр қилинишича Мулла Алий Ал-Қорий ҳар йили ўзларининг гўзал хатлари билан бир Мушаф ёзиб уни сотган маблағларига келгуси йилга қадар кун кечирар эди “
Аллома Мулла Алий Ал-Қорий Ҳижрий 1014-йил Маккаи Мукаррамада вафот этдилар. Қабрлари ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган. Аллоҳ у зотни ва барча муъминларни ўз раҳматига олсин.
Бойхонов Абдушукур 4 курс талабаси





