Инсоннинг кийиниши унинг ички-маънавий дунёсининг сиртда акс этишидир, дейишимиз мумкин. Қайси инсонда уят, ҳаё, ор-номус каби тушунчалар бўлса, ўша инсон ўз обрўсини сақлайдиган, бошқаларнинг ўзидан узоқлаштирмайдиган ҳолатда кийинади. Бу унинг учун аввало ўзини, сўнгра ўзгаларни ҳам ҳурмат қилиш ҳисобланади.


Ана шу мақсадларни ифода этган ҳолда куни кеча билим юртининг “Назарбек” талабалар турар жойида “Ораста кийиниш – инсон зийнати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатни билим юрти мудири М.Эркаев, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Н.Джалолов, ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниевлар олиб боришди.


Давра суҳбатида талабаларга исломнинг инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралари ичида либос масаласи ҳам бор эканлиги, бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартабалиги, гўзаллик ва зийнатлиги, жамиятнинг бошқа аъзоларини эса ҳурматлаш экани, шунингдек бу тиббий гигиеник жиҳатдан ҳам инсон саломатлиги учун манфаатли экани тушунтирилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев






