SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
25.11.2018 / Bo‘limda Hadis, Maqolalar, Yangiliklar

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 7- ҳадис “Дин насиҳатдир”

“Дин насиҳатдир”

عَنْ أَبِي رُقَيَّةَ تَمِيمِ بْنِ أَوْسٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدِّينُ النَّصِيحَةُ. قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: لِلَّهِ، وَلِكِتَابِهِ، وَلِرَسُولِهِ، وَلأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ، وَعَامَّتِهِمْ«. (رواه مسلم).

Тамим ибн Авс Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

– Дин бу насиҳатдир.

– Ким учун? – деб сўрадик биз.

– Аллоҳ учун, Унинг китоби учун, Расули учун ҳамда мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммалари учун! – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ривоятлари).

Биз бу ҳадисдан қуйидаги сабоқларни олишимиз мумкин:

– Аллоҳга насиҳат

Аллоҳга насиҳат қилиш Унга иймон келтириш, Ундан ҳар қандай шерикни инкор этиш, Уни барча баркамол ва улуғ сифатлари билан сифатлаш, Уни ҳар қандай нуқсондан поклаш, ибодатни Унга холис қилиш, Унга итоатгўй бандаларни дўст тутиш ва Унга осий бўлганларни душман деб билиш орқали ҳосил бўлади. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло насиҳат қилувчиларнинг насиҳатидан ҳамиша беҳожатдир.

– Аллоҳнинг китобига насиҳат

Мусулмон киши Қуръони каримга насиҳат қилиши қуйидагилар билан бўлади:

а) Уни кўп ўқимоғи ва ёд олишга интилмоғи керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қуръон ўқинглар. Зеро, у Қиёмат куни ўқиганлар учун шафоатчи бўлиб келади». (Муслим ривоятлари).

б) Қуръони каримни чиройли овоз билан, дона-дона қилиб, тартил билан ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қуръонни чиройли овоз билан ўқишга интилмаган киши биздан эмас!»

в) Унинг маънолари устида чуқур фикр юритиш ва мазмунини англашга интилиш даркор: «Ахир улар Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?! Ёки уларнинг дилларида қулфлари борми?!» (Муҳаммад сураси, 24-оят).

г) Аллоҳнинг китобини ёд олишлари учун ёшларга Қуръони каримни ўргатиб, дарс бериш керак. Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитганман: «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир».

д) Қуръонни чуқур фаҳмлаб амал қилиш. «Эй мўминлар! Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани қиламиз деб айтурсизлар?! Сизларнинг ўзингиз қилмайдиган ишни гапиришингиз Аллоҳ наздида ўта манфур ишдир». (Саф сураси, 2-3-оятлар).

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга насиҳат

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот топганларидан сўнг у кишига насиҳат қилиш учун мусулмонлар қуйидагиларни қилишлари лозим:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ўқиб-ўрганмоқ, ахлоқ ва одоблари билан ўзини зийнатламоқ, сўз ва амалда  суннатларига риоя қилмоқ, ҳаётлари ва турмуш тарзларидан дарсу ибрат, панд-насиҳат олмоқ, суннатларини одамлар орасида ёймоқ, суннатларини душманлар иғво-туҳматидан, адашган тоифалар даъволаридан ҳамда динда ғулув кетувчилар унга олиб кирган бидъат-хурофотлардан ҳимоя қилмоқ.

     – Мусулмон раҳбарларга насиҳат

Раҳбарларга итоат этилиши учун аввал уларнинг ўзлари мусулмон бўлишлари вожиб: «Эй мўминлар! Аллоҳга итоат қилингиз, Расулга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган бошлиқларга ҳам (итоат этингиз)!» (Нисо сураси, 59-оят).

Бизнинг мусулмон раҳбарларга қиладиган насиҳатимиз уларнинг шахсияти учун ёки бизга улар тарафидан ҳосил бўладиган манфаатлар учун бўлмайди, балки бу насиҳат уларнинг солиҳ бўлишлари, тўғри йўлда туришлари ва адолат билан иш юритишларини яхши кўриш демакдир.

Мусулмон уламолар ва даъватчиларнинг ҳокимларга насиҳат қилиш, уларни Аллоҳ китоби ва Расул суннати билан ҳукм юритишга мудом даъват қилиб туришдаги масъулиятлари янада улкан ва буюкдир. Уламолар бу борада лоқайдлик қилиб, ҳокимларга ҳақ сўзни баралла айта олмасалар, Қиёмат куни уларнинг ҳисоби қаттиқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, энг буюк жиҳод золим султон олдида ҳақ сўзни айтишдир».

Биз уламо ва даъватчиларга насиҳат қилишни истасак, улар зиммасига юклатилган мазкур масъулиятларни ўзларига эслатиб турмоғимиз ва мусулмонлар ишончини қозонган аҳли илмлар ривоят қилаётган ҳадисларга ишонишимиз ва шу билан бир қаторда уларнинг камчиликларини излашдан ва уларни ёмонлаб юришдан тилни тийишимиз лозим.

– Мусулмонларга насиҳат

Мусулмонлар оммасига насиҳат уларга ухровий ҳамда дунёвий ишларда фойдали маслаҳат бериш билан бўлади. Афсуски, мусулмонлар айни бурчларига бепарво бўлиб қолдилар, айниқса ухровий ишларда лоқайдлик қилиб, барча эътиборни фақат дунё ишлари ва унинг зийнатига қаратдилар.

– Уламоларнинг насиҳатлари

Ҳасан Басрий айтадилар: «Сиз биродарингизни то у қила олмайдиган ишларга ҳам буюрмагунингизга қадар, зиммангиздаги унга нисбатан бўлган насиҳат ҳаққини адо қилган бўлмайсиз».

Абу Бакр Музаний дедилар: «Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу бошқа саҳобалардан намози ёки рўзаси билан эмас, балки қалбидаги нарсаси ила устун бўлганди. Унинг қалбида Аллоҳга муҳаббат ва бандаларига насиҳат бор эди».

– Насиҳат қилиш одоблари

Фозиллар дейдиларки: «Бошқаларга эшиттирмасдан биродарининг ёлғиз ўзига мавъиза қилмоқ насиҳатдир. Аммо халоиқ ўртасида бировга ваъз ўқимоқ насиҳат эмас, ҳақоратдир». Фузайл ибн Иёз айтадилар: «Мўмин киши биродарининг айбини одамлар кўзидан беркитиб, унга насиҳат қилади. Фожир кимса бировнинг айбини овоза қилиб, унга лой чаплайди».

– Мазкур ҳадисдан Ибн Баттол чиқарган хулосалар

Ислом дини сўзларда воқе бўлгани каби амалларда ҳам акс этади. Насиҳат имконият даражасида амалга оширилади. Сўзи қабул бўлишига кўзи етган ва бирор зарар таҳдид солмаган киши насиҳат ҳаққини адо этишга киришади. Аммо насиҳат ортидан ўзига зиён-заҳмат етадиган бўлса, насиҳат қилувчи ушбу амални тўхтатишга ҳаққи бор”.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти

талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов

 

 

What you can read next

МЎМИН ДЎСТИМГА…
Мўмин дўстимга…
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБЛАРИДАГИ ҲИКМАТЛАР “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
Ёш болаларга, етим-есирларга, бевалар, беморлар ва заифҳолларга нисбатан раҳм-шафқатлари
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP