ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
16.04.2018 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари»

МУАЛЛИФ МУҚАДДИМАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамду сано, ўз умматига мавҳум ишларни баён қилувчи, пайғамбарлар шажарасини якунлаб берувчи, ҳақни ҳимоя қилувчи, тўғри йўлга етакловчи саййидимиз Муҳаммад Мустафога ҳамда у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига ўзларининг юксак даражаларига муносиб салавоту саломларимиз бўлсин.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаёт йўллари ва гўзал хулқлари хусусида нафақат араб ёки форс тилида, балки Ғарбнинг турли тилларида ҳам жуда кўп китоблар битилмоқда. Бу китобларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларининг турли жабҳалари ёритиб берилмоқда. Айниқса, бу борада инглиз тилидаги асарларни алоҳида айтиб ўтишимиз мумкин. Зеро, Расули акрам алайҳиссалом ҳақларида бошқа тилларга нисбатан бу тилда жуда кўп китоблар ёзилмоқда. Ҳозирда Ғарб кутубхонаси ҳам сийрат мавзусини ёритиб берадиган китобларга тўла. Чунки Ғарб муаллифлари бор жидду жаҳдларини ишга солиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари хусусида китоблар таълиф этяптилар. Бу китобларида Пайғамбар алайҳиссалом буюк зот бўлганларини алоҳида эътироф этиш билан бирга, жамиятни қулчилик, кўр-кўрона тақлид қилиш иллатлари ва хорлик, пасткашлик кишанларидан озод этишда бу олижаноб зотнинг буюк хизматлари борлигини таъкидламоқдалар. Бир ғарблик олимнинг қуйидаги эътирофи биз айтган гапнинг исботидир: «Расули акрам алайҳиссаломнинг Ислом динига қилган даъватлари саноқли йиллар ичида бутун инсониятни бахтсизлик гирдобидан саодат чўққисига олиб чиқди десак, муболаға қилмаган бўламиз».

Ёзувчилар ҳар қанча кўп китоб ёзишмасин, китобларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг фазилатлари билан ҳарчанд тўлдирмасинлар, барибир, ул зоти бобаракотнинг барча мақтовга сазовор сифатлари ва етук хислатларини мукаммал ифодалаб беришга қодир бўла олмайдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоний комилликнинг энг юқори чўққисига етганларида Робблари у зотни илоҳий рисолатни етказиш учун танлаб олди. Ул зоти шариф ўз ҳавойи нафсларидан гапирмадилар, нимаики гапирсалар, Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилинганини гапирдилар. Аллоҳ таоло Расули акрам алайҳиссаломни:

«Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!» дея мақтади (Қалам сураси, 4-оят). Бошқа ояти каримада эса У Зот шундай марҳамат қилади:

«Aллoҳнинг рaҳмaти сaбaбли (сиз, эй Муҳaммaд,) улaргa (сaҳoбaлaргa) мулoйим бўлдингиз. Aгaр дaғaл, тoшбaғир бўлгaнингиздa, aлбaттa, (улaр) aтрoфингиздaн тaрқaлиб кeтгaн бўлур эдилaр. Бaс, улaрни aфв этинг, улар учун истиғфор айтинг вa улaр билaн кeнгaшиб иш қилинг!» (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Китобларнинг энг буюги, каломларнинг энг афзали бўлмиш Қуръони Каримда бу маънодаги ояти карималар жуда кўп. Зеро, Яратган Зотнинг Ўзигина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг комиллик даражаларини тўлиқ ифодалайди. Шу маънода бир шоир шундай деган эди:

Инсоният бирлашса, комилликда етолмас,
Ўн тўрт кунлик тўлин ой юзларидек бўлолмас.
Васф қилса гар шоирлар, замон охирлаб қолур,
Лек қаламлар тер тўкиб, ёзишни тугатолмас.

Инсоният маданият соҳасида жадал илдамлаб, юксаклик томон қадам қўйиб, юқори даражаларга кўтарилгани сари, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам армуғон этган неъмат ва фазллар қай даражада буюк эканини англаб бораверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларига ўн тўрт аср бўлибдики, ул зотнинг буюкликлари инсонларни ром этишда, уларни ўзига маҳлиё қилишда, хотиралари эса бундай олижаноб, тенги йўқ ва қаҳрамон зотнинг булоғига чанқоқ бўлган дилларни суғоришда давом этмоқда.

Мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаганларида у зотни Аллоҳ таоло номидан хақни ғарбу шарққа тарқатган энг олижаноб, энг меҳрибон, энг доно ва энг жасоратли Расул дея ёдга оладилар.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг буюкликлари миллат, ирқ ёки қабилалари сабабли, ё обрў-эътибор, шон-шуҳрат, молу дунёдан, ёки умматларининг буюклигидан, ёхуд насаблари ва шарафларининг юксаклигидан келиб чиқмаган эди. Балки у зотнинг буюкликлари шахсиятларининг улуғлигидан, хилқат ва хулқларининг баркамоллиги, билимларининг кенг қамровлилиги, комил инсоннинг энг олий намунаси бўлганлари, ҳаётлик даврларида бор ғайратларини Аллоҳ йўлида сарфлаганлари ва жонларини фидо қилганлари сабабидан десак, тўғри бўлади. Шунингдек, ул зот пайғамбар ва расуллардан узилган, самовий динлардан бехабар, залолат ботқоғига ботган қавм орасидан Аллоҳ таолонинг рисолатини бутун оламга етказадиган Пайғамбар этиб танландилар. Ул зот барча пайғамбар ва расуллар олиб келган рисолатларни якунловчи бўлиб келдилар. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятни мутлақ яккахудоликка чақирдилар, жамиятда адолат, эркинлик, ўзаро тенглик, барча инсонлар орасида ўзаро биродарлик асосларини барпо этдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган дин руҳиятининг юксаклиги, хусусиятининг буюклиги, мақсадларининг олийлиги, инсон манфаатини кўзлаши, ўзаро муҳаббатли бўлиш, меҳрибон, раҳм-шафқатли бўлишга чақириши билан бутун башарият динига айланди. Шунингдек, бу дин маърифат ва маданиятнинг кенг ёйилиши тарафдори бўлиб, бут-санамлар, ширк, залолат, қайсарлик, пасткашлик, разолат, бемаъни қилиқлар, ахлоқсизликлар, гумроҳликлар, зарарли ўй-фикрлар, бўйсунмас хоҳиш-истаклар, ёлғон-яшиқ хурофотлар, кўр-кўрона тақлидларга буткул қарши чиқди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча инсонларни Аллоҳ таолонинг ҳидояти бўлмиш ягона байроқ остига, Аллоҳ таолонинг шариати ҳисобланган мукаммал рисолат сояси остига жамладилар. Жуда оз муддат ичида барча арабларни энг тўғри дин – Ислом дини узра жамладилар, подшоҳу амирларни унга даъват этдилар, Форс подшоси Кисро, Баҳрайн, Ҳабашистон подшоҳлари, Миср ҳокими ва Рум давлати раҳбари Ҳирақлнинг ҳузурига жаннатдан башорат бериш ва жаҳаннамдан огоҳлантириш мақсадида элчиларни юбордилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг умматни тўғри йўлга бошлаш ва инсониятни озодлик сари етаклашдек масъулиятли ишни у зотнинг халифалари ўз зиммаларига олдилар. Хулафои рошидин розияллоҳу анҳум ўз вазифаларини аъло даражада бажардилар. Шу боис Ислом дини дунёнинг барча тарафига етиб борди. Бутун дунёда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатиб кетган юксак маданият барпо бўлди. Шундан буён кўпгина миллат ва халқларнинг ақийдаси ана шу асосда шаклланиб келмоқда. Ушбу юксак маданият динимиздаги ахлоқ ва ҳукмлар туфайли қиёматгача ҳам қолади, иншааллоҳ.

Моида сурасини ўқир эканман, Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти эътиборимни тортди:

«Бу кун динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломнинг дин бўлишига рози бўлдим» (Моида сураси, 3-оят).

Бу оят ҳақида узоқ мулоҳазалар қилдим, фикр юритдим. Ҳаловатини тотиб, қайта-қайта ўқидим, ундаги балоғатни ҳис қилдим. Бутун вужудим мазкур оят таъсирида тобланиб, қуйидаги хулосага келдим:

  1. Аллоҳ таоло бу диннинг охирги дин бўлишини хоҳлагани учун ундан кейин бошқа дин келиб, уни насх қилмайди, ўзгартирмайди ёки ислоҳ қилмайди. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:

«Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасига ота эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир» (Аҳзоб сураси, 40-оят).

Бу диндаги ҳукмлар, одоб-ахлоқлар ва таълимотлар унинг абадий ва ҳар бир замон ва маконга яроқли бўлишини таъминлайди. Шунингдек, инсониятни саодатли қилишга, одамларни турли хил бузуқликлардан халос этиб, улар орасида адолат ва ҳақиқатни ўрнатишга кафил бўлади. Шунинг учун ҳам бу дин мустаҳкам, мукаммал, сақланган ва абадийдир.

Ислом дини мустаҳкамдир.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 «Бас, (эй Муҳаммад!) Юзингиз (ўзингиз)ни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!) Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лекин кўп одамлар (буни) билмаслар» (Рум сураси, 30-оят).

Ислом дини мукаммалдир.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 «Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз» (Анъом сураси, 38-оят).

Ислом дини сақлангандир.

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

 «Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил (ноҳақлик) келмас» (Фуссилат сураси, 42-оят).

Ислом дини абадийдир.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Албатта, бу Зикрни (яъни Қуръонни) Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз» (Ҳижр сураси, 9-оят).

Мустаҳкамлик, мукаммаллик, сақланганлик ва абадийлик етукликнинг биринчи сифатлари ҳисобланади. Бу дин мана шу сифатлар билан мукаммал дин бўлди.

  1. Исломни етказиш вазифаси ҳар тарафдан мустаҳкам, мукаммал, сақланган ва абадий бўлгани учун Аллоҳ тарафидан юбориладиган элчи ва Аллоҳнинг динига чақирувчининг ўзи ҳам камида шу даражада бўлиши керак. Бўлмаса бундан ҳам юқори даражада мукаммал бўлмоғи лозим, чунки элчи бу вазифанинг қийинчиликларини кўтариши лозим. Маълумки, оғир юкни ундан катта бўлган нарсагина кўтара олади.
  2. Мана шу нозик жиҳатларни эътиборга оладиган бўлсак, бу мукаммал динни олиб келган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил инсон эканликларида шубҳа йўқ. У зот ҳар бир нарсада, хулқлари ва суратларида ҳам комил инсон бўлганлар. Бирон киши у зот алайҳиссаломдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшаш одамни кўрмаган.

Шеър:

Ундан олдин ва кейин ўхшаши кўрилмаган,
Пок Аллоҳ у зотдайин инсонни яратмаган.
Ўзига Ҳабиб қилиб танлаб олди у зотни,
У зотчалик ҳеч кимни Роббим яқин тутмаган.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари ва табиатларида комил эдилар. Чунки Аллоҳ таоло у зот ҳақларида:

 «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!» деб марҳамат қилган (Қалам сураси, 4-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одоблари ва сийратларида ҳам комил эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 «(Эй, Муҳаммад! Роббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?! Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?! Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 6–8-оятлар).

У зот алайҳиссалом ҳиссий ва маънавий сифатларда ҳам комил бўлиб, ҳар қандай айбу нуқсонлардан покдирлар. Бир шоир Набий алайҳиссаломга хитоб қилиб шундай дейди:

Яратилдингиз барча айб-нуқсондан пок ҳолда,
Гўё хоҳишига кўра яратилгандек банда.

  1. Пайғамбар алайҳиссалом башарият ичра энг комил инсон бўлганларини инкор қилган киши ёлғон гапирган ва бемаъни сўз айтган бўлади.

Сизни тан олмаганнинг қалби тўла кир,
Яратган Зот номига ёлғонлар тўқир,
Зеро, қуёшга қараб, «Кўрмадим», деган
Охир бир куни келиб, бўлади сўқир.

Бу китобда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида баъзи ҳақиқатларни ёритишга ҳаракат қилдим. Аллоҳ таолодан бу ишда менга тўғри йўл кўрсатишини ва хайрли ишга муваффақ қилишини сўрадим.

Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтларига ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Саййид Муҳаммад Ҳасаний

Қўшимча мутолаа учун тавсия

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИГА ТАШРИФ
XIX аср охири – XX аср бошларида Тошкент шаҳрида қозилик судлари фаолиятига доир
Форуқни “кашф қилган” иқрор.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори