2022 йил 14-ноябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманининг 326-мактабида ташкил этилган “Имом Термизий маърифати” мавзусидаги давра суҳбатида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Холмуротов Асадулла қатнашди.

Холмуротов Асадулла томонидан ҳозирги кунда ёшлар тарбиясида аждодларимизнинг бугуни авлодларга қолдирган меросининг аҳамияти, уни бутун дунёдаги ўрни, ёшлар бу бебаҳо меросни ўргансалар уларнинг тарбиясига бўладиган таъсири ҳақида гапириб берди. Ундан ташқари Холмуротов Асадулла жамиятдаги хотин қизларнинг роли, жамиятимизда улар учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, диний соҳада амалга оширилаётган янгиликлар, ёшлар тарбиясига аҳамият бериш масалалари, ижтимоий тармоқлардаги таҳдидлардан огоҳ бўлиш каби маълумотлар етказиб берди.


Шунингдек, маърузачи ёшларни тил ўрганишга ва бирор бир касбни эгаллашга бўлган қизиқишларини ошириш, ота-онанинг оилада, фарзанд тарбиясидаги масъулияти каби масалалар ҳаётий мисоллар билан ёритиб берди. Тадбир якунида Холмуротов Асадулла тадбирга йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати





