ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
16.01.2021 / - Мақолалар

Ватан ҳимояси – ажри улуғ амал

Ислом динида шариатга зид бўлмаган ҳар қандай касб-ҳунар, ҳар қандай соҳа вакили қадрланади.  Жамият ривожи, аҳоли фаровонлиги учун қилинган зарра амал ҳам эътирофсиз, мукофотсиз қолмайди. Балки ҳар қандай яхши амал рағбатлантирилади. Бу ҳақда Қуръони каримда бндай дейилади: “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур…” (Анъом сураси, 160-оят).

Оятдан маълумки, Аллоҳ таоло ким қайси соҳа ва қайси йўналишда бўлишидан қатъи назар, бир яхши амал қилган кишини ўн баробар мукофот билан тақдирлаши нафақат хизматни тақдирлаш, балки  рағбатлантириш ҳамдир. Бундай мисоллар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўп учрайди.

Мукофоти улуғ ва эътиборга сазовор амаллардан бири бу – Ватанни қўриқлаш, уни турли  ғаразли кимсаларнинг юрт ва кишилар хотиржамлигига солмоқчи бўлган рахналаридан огоҳ бўлиб туришдир. Бу ҳақда Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Уч (тоифа кишиларнинг) кўзлари жаҳаннамни кўрмайди: Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўз, (Аллоҳдан) қўрққани туфайли йиғлаган кўз ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар (яъни, номаҳрамларга назар солиш)дан тийилган кўз” (Имом Табароний ривояти).

Бу уч тоифа инсонга Аллоҳ таоло тарафидан энг катта мукофот ва тақдир берилади. Улардан дастлабкиси “Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўз…”дея хоҳ чегарада, хоҳ юрт ичида бўлсин Ватанни ва ушбу диёрда яшаётган инсонлар хотиржамлиги йўлида бедор бўлган киши зикр қилинмоқда. Демак, Аллоҳнинг розилиги учун ватан ҳимоясида қўриқчилик қилиш ниҳоятда хайрли амалдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайигми?” дедилар. Улар: “Албатта, эй Аллоҳнинг Расули”, дейишди. У зот: “Қийинчиликларга қарамай, яхшилаб таҳорат олиб, масжидларга узоқ йўлдан бориш ва намоздан сўнг (кейинги) намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун “муробитлик”дир”, дедилар»  (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насоийлар ривояти).

Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегарани қўриқлаб турган одам “муробит” дейилади. Ҳадисда мазкур амалларни адо этиш учун ҳавойи нафсларини жиловлаб турганлари сабабидан “муробит” деб аталмоқда. Улар ҳам чегарада ватан ҳимоясига шай турган муробитга ўхшатилмоқда.

Демак, “муробит”, яъни, мўминларни ҳимояси учун чегарада турган кишиларнинг хатолари кечирилади ва даражалари кўтарилади. Қолаверса, бу амалнинг қиймати ва фазилати улуғлигидан “Қийинчиликларга қарамай, яхшилаб таҳорат олиб, масжидларга узоқ йўлдан бориш ва намоздан сўнг (кейинги) намозни интизор бўлиб кутиш”нинг савоби ҳам айнан ушбу амалга бериладиган ажрларга тенглаштирилмоқда.

Ҳар бир мусулмон киши ўзи яшаб турган юрт ҳимояси учун, мўминларнинг хотиржамлиги учун ҳисса қўшиши лозим.

Сўзимиз сўнгида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимиз сарҳадларида йигитлик бурчини шараф билан ўтаётган аскарларимиз, чегарачиларимиз ва фидойи ўғлоларимизни самимий табриклаймиз. Машаққатли ва шарафли хизматлари учун Аллоҳ таоло уларга битмас ажрлар, мукофотлар ато этсин.

Ёрбек ИСЛОМОВ,
Олмазор туманидаги “Мевазор” жоме масжиди имом ноиби

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Миллат мулки
Хельбанинг (ҳилба, шамбала, пажитник) шифобахш хусусиятлари
Намоз ва уни Исломда тутган ўрни

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Имон таърифи ҳақида онлайн семинар

  • “Сирож солиҳ” масжидининг очилиш маросими

  • “Мусталаҳул ҳадис” дарсидан лавҳа

  • Манфаатли илмнинг қадри

  • Биз ёшлар ёт ғояларга қаршимиз

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори