SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили (1 қисм)
15.11.2022 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили (1 қисм)

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллома Абу Маҳасин Жамолиддин Юсуф ибн Аҳмад Дижвий Моликий Ал-Азҳарий роҳимаҳуллоҳ (1365 йилда вафот этган) айтадилар: Бизга кўплаб хатлар етиб келди унда хат жўнатувчилар улуҳият ва рубубият тавҳиди ҳақида ва уларнинг маъноси нима экани тўғрисида савол беришган?
У икки тавҳидга бoлишнинг устига тартиб топадиган нарса нима?

Уларнинг орасини ким ажратган?

Бу тақсимлашнинг саҳиҳ ёки ботил эканига ҳужжат-далиллар борми?
Шу саволлардан келиб чиқиб мен Аллоҳнинг тавфиқи ила айтаманки: “Ушбу қарашнинг эгаси номи зикр қилинганда ихтилоф пайдо бўладиган киши Ибн Таймиядир”. Ибн Таймия: Пайғамбарлар фақатгина улуҳият тавҳиди (ибодатга ҳақли фақат ягона Аллоҳ) учун юборилганлар, аммо тавҳиди рубубият эса у Аллоҳ таоло оламларнинг Парвардигори экани ҳамда У оламларнинг барча ишини тасарруф қилувчисидир деб эътиқод қилиш бўлиб у ҳақида бирон бир мушрик ва мусулмон киши хилофга бормайди, деб айтди ва  ўзининг бу гапини қуйидаги оят билан далиллайди:

وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ ۚ

 “Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва Ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ», дерлар.” Зумар, 38-оят

Сўнг Ибн Таймияга эргашганлар: “Анбиёлар ва авлиёлар билан тавассул қиладиган ва улар воситасида шафоат сўрайдиган ҳамда қийинчиликда уларга нидо қиладиганлар уларга ибодат қилувчилардир. Улар шу ишлари билан бут-санамлар ҳамда фаришталарга ва Масиҳ Ибн Марямга ибодат қилувчилар билан рубубиятдаги эътиқодларида кофир бўлишда тенгдирлар. Аммо улар мана шу санамлар ва уларга алоқадор бўлган нарсалар ҳақида рубубиятни эътиқод қилишлари билан эмас балки уларга ибодат қилишлари орқали тавҳиди улуҳиятни тарк  қилиш билан кофир бўлдилар. Бу гап авлиёларга тавассул қилиш ва уларга нидо қилиш ҳамда  фақатгина Аллоҳ қодир бўладиган нарсаларни улардан талаб қилиш мақсадида қабрларни зиёрат қилувчиларга ҳам мувофиқ келади” , деб айтишади.

Муҳаммад ибн  Абдулваҳҳоб: “Уларнинг куфри бут-санамларга ибодат қилувчиларнинг куфридан хунукроқдир” , деб айтган.

Энди агар ижозат берсангиз мен сизларга ушбу қайғули ва қўрқмай айтилган гапни изоҳлаб бераман. Бу уларнинг мазҳабини изоҳ талаб қисқача хулосасидир. Унда бир нечта даъволар бор. Шундай экан келинг унга икки томондан ёндошиб сўзимизни қисқача баён қилиб, олдин ақлга сўнг эса нақлга кўра ҳукмини берамиз. Ва айтамизки: “Уларнинг тавҳид иккига: тавҳиди рубубият ва тавҳиди улуҳиятга тақсимланади деган гаплари Ибн Таймиядан олдин ҳеч кимга маълум бўлмаган нарса эди. Бу ақлга ҳам тўғри келмайдиган нарса эканини сиз тез фурсатда билиб оласиз. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам исломга кирган бирон кишига бунда икки тавҳид бор, сен токи тавҳиди улуҳиятда бўлмагунинча мусулмон бўлмайсан  деб айтмаганлар. Ва мана шу нарсага бирон бир ишора ҳам қилмаганлар. Салафи солиҳларнинг биронтасидан ҳам бу ҳақда эшитилмаган, ваҳоланки улар ҳар бир нарсада эргашиш билан фахр туяр эдилар. Бу тақсимда ҳеч бир маъно ҳам йўқ чунки ҳақиқий илоҳ у ҳақиқий Роб бўлади, ботил илоҳ ботил Роб  бўлади. Ибодатга ва илоҳ деб эътиқод қилишга фақатгина ҳақиқий Роб лойиқ бўлади. Ва биз манфаат ва зарар келтиришига эътиқод қилмайдиган зотга ибодат қилишимиздан ҳам маъно-мазмун йўқ. Ва бунга қуйидаги оят далил бўлади:

رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا فَاعْبُدْهُ وَاصْطَبِرْ لِعِبَادَتِهِ ۚ هَلْ تَعْلَمُ لَهُ سَمِيًّا

“У осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг Хожасидир. Бас, сиз Унга ибодат қилинг ва бу ибодатда сабр-тоқатли бўлинг! Унинг учун бирон «тенг»ни билурмисиз?! (Йўқ! Билмассиз!)» (Марям сураси 65-оят)

Аллоҳ таоло рубубиятга кўра ибодатни келтирди. Биз ҳам ўз навбатида агарда Роб таоло фойда ва зарар беради деб эътиқод қилмасак унга ибодат қилишдан нима маъно қолади – юқорида айтиб ўтканимиздек – Аллоҳ таоло мана бу оятда:

أَلَّا يَسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي يُخْرِجُ الْخَبْءَ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَيَعْلَمُ مَا تُخْفُونَ وَمَا تُعْلِنُونَ

“(То) Аллоҳга сажда қилмагунларича. (Аллоҳ) осмонлар ва Ердаги барча сирларни ошкор қиладиган ҳамда сизлар яширадиган ва ошкор қиладиган барча нарсаларни ҳам биладиган Зотдир.”                               (Намл сураси 25-оят)

 Сажда қилиш фақатгина мукаммал қудратга эга бўлган зотгагина бўлишига ишора қилади. Ва бу ердан келиб чиқиб ундан бошқасига сажда қилишимиздан бирон бир маъно қолмайди. Бу эса ақлга мувофиқ иш бўлиб унга Қуръони карим ҳам далолат қилиб турибди.”

وَلَا يَأْمُرَكُمْ أَنْ تَتَّخِذُوا الْمَلَائِكَةَ وَالنَّبِيِّينَ أَرْبَابًا ۗ أَيَأْمُرُكُمْ بِالْكُفْرِ بَعْدَ إِذْ أَنْتُمْ مُسْلِمُونَ

У (пайғамбар) сизларни фаришталар ва бошқа пайғамбарларни худо қилиб олишингизга буюриши ҳам жоиз эмас. Ахир у сизларни мусулмон — Аллоҳга бўйсунгувчи бўлганингиздан кейин куфр — динсизликка қайтишга буюрадими?! (Оли – имрон сураси 80-оят)

Аллоҳ таоло ушбу оятда мушрикларнинг бир нечта худо (Роб)лари бор эканини очиқ айтмоқда. Шунга қарамасдан Макка мушриклари фаришталарни ўзларига Роб қилиб олишган. Ибн Таймия ва Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб айтишади: “Улар рубубият тавҳидида эдилар чунки уларда бир ягона Роб бор эди аммо улуҳият тавҳидида мушрик эдилар.” Юсуф алайҳиссалом зиндонда ўтирган икки ҳамроҳларига (Юсуф алайҳиссалом уларни тавҳидга даъват қилган эдилар): Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? (Юсуф сураси 39-оят)

Аллоҳ таоло Раъд сурасининг 30-оятида:

كَذَٰلِكَ أَرْسَلْنَاكَ فِي أُمَّةٍ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهَا أُمَمٌ لِتَتْلُوَ عَلَيْهِمُ الَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَهُمْ يَكْفُرُونَ بِالرَّحْمَٰنِ ۚ قُلْ هُوَ رَبِّي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ مَتَابِ

 “(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) шундай қилиб, Биз сизни (кўпдан-кўп) авлодлардан кейин келган бир авлодга — улар Меҳрибон (Аллоҳ)ни инкор қилиб турган ҳолларида — Биз сизга ваҳий қилган нарсаларни тиловат қилиб беришингиз учун пайғамбар қилиб юбордик. Айтинг: «У (Меҳрибон Аллоҳ) менинг Парвардигоримдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир…”

Аммо улар Аллоҳни Парвардигор деб билишмади.
Давоми бор….
Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

What you can read next

Ҳайит кунига тегишли одоблар
Ҳайит кунига тегишли одоблар
Ҳикояларда акс этган 40 оят: Ёмон гумон
Ҳикояларда акс этган 40 оят: 8-оят Қизғончиқ
Бани Унайф масжиди
Бани Унайф масжиди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP