Тўрт мазҳаб бу мужтаҳид имомлар фиқҳининг хулосасидир, саҳоба ва тобеин розияллоҳу анҳумлар фиқҳининг хулосасидир. У динни тушуниш борасида унга таяниш мумкин бўлган ишончли, тан олинган мусулмонларнинг мадрасаларидир. У тойилиш ва ҳаддан ошишдан йироқ мўътадил йўл бўлиб, Аллоҳ таоло унга Ер юзида қабулни битган, уламолар унга қувват берган ва барча мусулмон мадрасалари уларнинг асосига кўра барпо этилгандир. Шундай экан, ушбу мазҳабларга қарши уруш очган ҳар бир кимса шубҳасиз ҳалокатга юз тутувчидир. У бу қаршилиги билан солиҳ салафлар ва саҳобалар эътиқодига қарши уруш очмоқда ва бу билан у Ислом динига қарши уруш очмоқда. Чунки Ислом динининг тушунчаси мана шу тўрт мазҳаб мадрасалари асосида шаклланган. Аллоҳ таоло ушбу мазҳаб эгаларидан Ўзи рози бўлсин ва баракотларидан манфаатлантирсин.
✍️ Шайх Абдулқодир Ҳусайн ҳафизаҳуллоҳ
Арабчадан Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси





