Бир ҳовуч тупроқдан бор бўлди инсон,
У зотга қўйилди «Одам» деган ном,
Инсоннинг ҳаёти бошланди шу дам,
Бироз ўтиб яралди момо Ҳаво ҳам.
Шундан сўнг яралди инсон боласи,
Бу бола онанинг кўз-у қораси,
Ҳар кеча янграйди она алласи,
Аллоҳ рози бўлсин ота-онадан!
Ҳар тунда чақалоқ тинмай йиғлайди,
Она ўз алласин тезда бошлайди,
Гўдак йиғисидан диллар яйрайди,
Аллоҳ рози бўлсин ота-онадан!
Оч бўлиб едирган ота ва она,
Зор бўлиб кийдирган ота ва она,
Таниб ол! Аслида ким ота-она,
Аллоҳ рози бўлсин ота-онадан!
Нима бўлганда ҳам ота-онасин,
Фарзандлар доимо хизматин қилсин,
Ризоси йўлида кучин сарфласин,
Аллоҳ рози бўлсин ота онадан!
Билим юрти 3-курс талабаси
Акромов Фозилхон