Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётлари ҳақида ўйлаб кўрган инсон, унда умидсизлик ва синиб қолиш деган маъноларни билмайдиган, бир матонатли инсонни топади. Бунга мисол бўладиган ҳодисалар У зотнинг сийратларида сон-саноқсиз. Лекин, маҳзунлик йилида У зот бошларидан ўтказган воқеаларни эслашлигини ўзи ҳар бир инсонга кифоя қилади. У зот суюкли турмуш ўртоқларини вафотидан ва мушрикларни ёмонлигини тўсиб турган амакиларини вафотидан кейин, меҳнатларини самарасини кўришга ишонган ҳолда, пиёда ҳолатда Тоифга сафар қилишга қаердан куч топа олдилар! У ерда эса қилган талабларини рад қилиш билан чекланиб қолмасдан, У зотни руҳан синдириш ва обрўларини тушириш учун масхара қилган инсонларга йўлиқдилар. Улар шу билан ҳам кифояланмадилар. Балки ўзи ёш болаларга ўйинчоқ бўлиб юрган бадбахт тентакларни ва ёш болаларни ватанига қайтиб кетсин деб ортларидан тош отиш учун жўнатдилар. Бу шаҳарнинг эшиклари ишларинининг сўнггида киришлари учун юзларига ёпиқ ҳолида қолди. Араб қабилалари ўртасида уларни Ислом даъватига тоҳтамасдан чақириш ва уларга ўзларининг иззатли нафсларини таклиф қилиш, бунинг учун яна қайтадан янги куч билан ўринларидан туриш учун ўз шаҳарларига қайтиб келдилар. Бир қабиланинг кетидан бошқа бири бундан юз ўгирарди. Лекин, У зот ўзларининг ҳаракатларида умидсизликка тушмасдан бардавом бўлдилар. Бир мартта эмас, икки мартта эмас, ёки етти марттта ҳам эмас. Балки ана шу оз кунларда йигирмадан ортиқ араб қабилаларини исломга чақирдилар. Лекин, бирор қабила буни қабул қилгани йўқ. Бироқ, мана шу ҳаракатлар, саноқсиз ойлар давомида юзларига ёпилган қулфлоғлиқ эшикларга қарамасдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятга тарихни ўзгартиришда ҳар бир инсон ҳаёт йўли давомида кўпгина кучли бўронларга чидашга ва тинмай меҳнат қилишга муҳтож бўлишини кўрсатиш учун бардавомлик ҳислатини, матонат ҳислатини ва тиришқоқлик ҳислатини ихтиёр қилдилар. Баъзида сизни маҳзунликлар ва оғриқлар барча тарфингдан ўраб олади. Шунда сиз ўзингизни қисматингиздан нолиш, ўз нафсингизни адо қилиши учун ўтмиш хотираларига топшириш ва ўз маҳзунлик қиссангизни ниҳоясини ёзиш учун ўтирасизми? Ёки Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби бўлиб, ўз манзилингизга жасурлик, матонат ва сабот ила етиш учун янгиттан ўрнигиздан туриб, ўзингиздан маҳзунлик ғуборларини кетказасизми?!
Баъзида ўзингиз ва атрофингиздагилар учун яхшилик келтирадиган бир иш қилиш ҳақида ўйлайсиз, унга мукаммал бир режа тузасиз, бу йўлда барча эҳтиёткорликни кўрасиз, қилган режангизга етиш учун бажаришингиз лозим бўлган барча ишларни амалга оширдим деб ўйлайсиз. Лекин ишлар сиз режа қилганингиздан тамомила аксига айланади! Сиз ўша вақтда нима қиласиз? Ўзингиз қодир бўлган барча ишларни қилганингизни рўкач қилиб ишни ташлаб қўйиб, узоқлашиб кетасизми? Ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби кучли матонат эгаси бўлиб, умидсизлик ва муваффақиятсизликка тушмасдан, такрор ва такрор ҳаракат қиласизми?
Аҳён-аҳёнда атрофингиздагилар сизни қадамингиздан чалишга, сизни руҳан синдиришга, агар қодир бўлишса аста-аста парчалашга ҳаракат қилишади. Сиз ўзингизни уларга топшириб, уларнинг ўлажаларидан бири бўлишни қабул қила оласизми? Ёки синмайдиган, парчаланмайдиган, таслим бўлиш маъносини билмайдиган етук инсон бўлиб, уларни умидларини пучга чиқариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидек уларга эътибор бермасдан мағрур ҳолатда йўлингизда давом этасизми?
Саиджалолов Раҳматулло
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси






