SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мазҳабга эргашиш зарурлиги, мазҳабсизлик залолатдир.
13.12.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Мазҳабга эргашиш зарурлиги, мазҳабсизлик залолатдир.

Аҳли сунна вал жамоа бўлган тўрт мазҳаб яъни ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларидан бирини лозим тутиш мусулмон умматининг бирлиги учун ва уларнинг орасида ихтилоф, низолар чиқмаслиги учун зарурдир. Ҳозирги кунда мусулмонлар орасида чиқаётган низолар, жанжаллар ва тушунмовчиликларнинг барчаси маълум бир мазҳабни лозим тутмаслик, ёки ўзининг мазҳабида таассубга берилиб, бошқа мазҳабларни хато деб билишликнинг оқибатида келиб чиқмоқда.

Мазкур тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ эканлигига ва улардан бирига эргашиш вожиб эканлигига барча мусулмон уммати иттифоқ қилганлар. Далил сифатида қуйдагиларни келтирамиз:

Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 43 оятида “Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг” деб амр қилган. Уламолар, бу оят, мужтаҳид бўлмаган инсонни, мужтаҳидларга эргашишга буюраётганига ижмоъ қилганлар. Бу оятда биз эргашиш учун аҳли зикрдан сўрашликка буюрилганмиз. Агар уларнинг сўзларига эргашилмайдиган бўлса, улардан сўрашга буюрилишдан манфаат қолмайди. Шундай экан ким энди “тақлид мумкин эмас”, деб айтади?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Ўзларингизга “саводул аъзам” (улуғ жамоа)ни лозим тутинглар”, деб тафриқадан огоҳлантирганлар. Яна бир ҳадисда эса  

 «فَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلَافًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الْأَعْظَمِ»

яъни: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта жамоатни лозим тутинг”, дейилган.(Имом Ибн Можа ривоятлари). Демак, тўғри мазҳаблардан фақат мана шу тўрттаси қолган экан, уларга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади.

Имом Бадруддин Заркаший роҳматуллоҳи алайҳ “Баҳрул муҳит” китобида шундай ёзади: “Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” номли китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадирлар. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун ўша мазҳабга эргашиш вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий роҳматуллоҳи алайҳ “Мажмуатул фатово” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий роҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларнинг ҳам, ҳанбалийларнинг ҳам, моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади”.

Имом Таҳовий, ибн Сурайж, Қудурий, Сарахсий, Жувайний, Ғаззолий, Нававий ва кўплаб мужтаҳид уламолар тўрт мазҳабдан бирига эргашган. Ваҳоланки, уларнинг илмлари денгиз бўлиб, бугунги кунда барча мусулмонлар уларнинг илмларидан фойдаланиб келмоқдалар.

Бир мазҳабга тобе бўлган олим ижтиҳод даражасига кўтарилган тақдирда ҳам, тобе бўлган мазҳаб имомининг усул ва қоидаларига ҳеч вақт қарши чиқмайди.

Мазҳабни тан олмайдиганлар баъзи жоҳил инсонлар бир нечта ҳадисни маъносини билиб олиб: “Мен ўзим Қуръон ва ҳадисдан ҳукм оламан, мен мазҳабга эргашмайман, мен ҳадисга амал қиламан”, – деб, катта даъво ва хато қилмоқдалар. Билмайдиларки, ҳадис илмининг султонлари бўлган ва минглаб ҳадисларни ўрганиб, уларни жамлаб, ҳадис китобларини ёзган буюк муҳаддислар ҳам мазҳабда юрганлар. Хатоларининг асосий сабаби – улар мазҳаб ўзи нима, мазҳаб асосчилари қанақа мартабадаги зотлар эканини билмасликларидир.

Бемазҳабларнинг даъволаричи бу тўрт мазҳабдан бирига эргашиш ихтилоф ва бўлинишга сабаб бўлар эмиш. Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканлигига шубҳа йўқ. Улар ўзларини мазҳабсиз деб даъво қиладилар-у, аслида ўзлари ҳам намоз ва бошқа ибодатларда ўша тўртта машҳур мазҳаб имомларидан бирига эргашади. Бугунги кунимиздаги баьзи бир илмсиз кишилар томонидан айтилаётган “хар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак”, деган гап мутлақо асоссиздир.  Ижтиҳод қилишга ҳамма-ҳам қодир бўла олмайди. Чунки, бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни чиқариб олишга етарли даражада ақлий қувват керак. Бу малакани Аллоҳ таоло ҳаммага ҳам берган эмас. Мужтаҳид бўлиш учун керакли илмларни талаб қилиш узоқ вақт давом этади. Агар барча одамлар бу иш билан машғул бўлсалар, яшаш учун зарур бўлган бошқа ишларни ким қилади?!

Лекин улар бир икки масалаларда ихтилоф қилиб: “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва расулига эргашамиз”, дейдилар. Агар малакаси йўқ бўлган кишини ижтиҳод қилишга буюрилса, унга қудрати етмаган ишни юклатилган бўлади. Шариатда эса, бундай қилиш жоиз эмас. Зотан, Аллоҳ таоло айтади:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас» (Бақара: 286).

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак тўрт мазҳабдан бирини лозим тутиш ва бошқа мазҳабларни ҳам ҳақ деб билиш ислом умматининг бирлиги ва ихтилофларга барҳам беришнинг ягона йўлидир. Бемазҳаблик эса ислом умматини ихтилофларга ва бўлинишга олиб борувчи залолатдир.

КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ 4-КУРС ТАЛАБАСИ БОБУР СОДИҚОВ

What you can read next

Қуръони карим ва унинг аҳли фазилатлари ҳақида
Ёд олган Қуръон оятларини унутиш гуноҳ
Фарзанд тарбияси – улуғлар йўлидир
Фарзанд тарбияси – улуғлар йўлидир
Zahar
Egov

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP