ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
13.11.2018 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўсти

 

Аллоҳ таолога беадад ҳамду-саноларимиз бўлсинки, бизни мавлидин-набавий ойига мушарраф этди. Ушбу ой муносабати билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган зотлар – саҳобалар ҳаётларидан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўрталарида бўлган қизиқ маълумотлардан етказишни қасд қилдик. Аллоҳ таоло бу қиладиган ишимизни Ўзи қўллаб-қувватласин!

Саҳобайи киромларнинг сийратлари:

Саҳобаларнинг ҳаётларини ўрганиб, улар ҳақида катта илмга эга бўлиш мусулмонлар учун муҳим ҳисобланади. Улар пайғамбар ва Расуллардан кейин биз эргашадиган зотлар ҳисобланишади. Хулафои рошидинлар мутлоқ саҳобаларнинг афзалларидир. Уларнинг энг афзали эса Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудир. У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доим бирга бўлиб, даъват йўлида мол-мулкларини сарф этганлар. Бугунги кунимизгача Аллоҳ таоло, У зотнинг росули ва бошқа мусулмонларнинг назнида катта ўринга эгадирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг сиддиқлиги ва қалбларидаги муҳаббатларидан ибора қилиб шундай деганлар: “Огоҳ бўлинки, мен унинг дўстлигига шубҳа қилмайман. Агар ўзимга халил (дўст) олганимда, албатта, Абу Бакрни халил қилар эдим. Албатта, сизларнинг дўстингиз Аллоҳнинг халилидир” (Имом Муслим ривоятлари).

У киши ҳақларида:

* Исмлари – Абдуллоҳ ибн Усмон (Усмон бу Абу Қуҳофадир) ибн Омир ибн Каъб;

* Фил йилидан икки йил-у олти ой ўтиб туғилганлар;

* Кунялари – Абу Бакр;

* Лақаблари – Сиддиқ. Исро ва Меърож воқеасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқлашда пешқадам бўлганликлари учун шу лақаб билан номланганлар;

* Кишилардан Исломга кирганларнинг аввали;

* Касблари – тижорат. Бу орқали у киши кўп мол тўплаб, мусулмонлар эҳтиёжи учун сарф қилганлар.

Жисмий хилқатлари:

* Юзлари оқ;

* Озғиндан келган;

* Елкалари кенг бўлмаган;

* Пешоналари олдинга чиққан;

* Юзлари озғин.

Хулқий сифатлари:

* Аллоҳ таолога бўлган иймонлари кучли ва қаттиқ тақволи эдилар;

* Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли эдилар. У зотга азият етишидан қўрқар ва ҳимоялаш мақсадида бор кучларини сарф этардилар;

* Тоат-ибодат ва солиҳ амалларга жуда берилган эдилар. Ҳатто, барча саҳобайи-киромлардан ўзиб кетардилар;

* Аллоҳ йўлидаги барча азиятларга сабр-бардошли эдилар;

* Кулфат тушган пайтда ҳам собит қадам бўлиб турардилар. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб, саҳобалар саросимага тушиб қолганларида, сабр-тоқат ила шундай деб чиққан эдилар: “Огоҳ бўлинки, кимки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган бўлса, албатта, у ўлди. Кимки, Аллоҳга ибодат қиладиган бўлса, албатта, У зот тирик ва ҳаргиз ўлмагай!”;

* Дунёда зоҳид, тақвоси кучли ва Аллоҳнинг азобидан қаттиқ қўрқар эдилар;

* Кофирларга қарши моллари, тиллари ва қўллари билан қарши курашганлар.

У зотнинг фазилатлари;

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг суюкли киши эдилар. Чунки, у кишининг Аллоҳ таолога кучли ибодат қилиб, қурбат ҳосил қилишлари, Исломга ҳарис эканликларини ва мусулмонлар эҳтиёжини қондирганлари бунинг яққол далилидир;

* Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бор иймон-эътиқодлари билан ишонар эдилар;

* Ислом нусрати йўлида молларини сарф қилар эдилар;

* Вафотларидан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига дафн қилинганлар;

* Халифалик даврларида муртадлар ва закотни ман қилувчиларга қарши кураш қилганлар;

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг, Қуръони карим унитилиб кетмаслиги учун уни жамлаш ишларини бошлаб берганлар.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Эргашев Абдуссамиъ

Манбалар асосида тайёрлади.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Пайғамбар алайҳиссаломнинг сабрлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)
ИСРО ВА МЕЪРОЖ ҲОДИСАСИ
ЯХШИЛИГИНГИЗ ЎЗИНГИЗГА ТЎЛИҚ ҚАЙТАРИЛУР Ўзаро ҳамкорлик ва онгли ҳаракат – COVID-2019 пандемиясига қарши курашнинг энг муҳим воситаси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори