Ваҳҳобий(сохта салафий)ларнинг диёнат ҳаққидаги энг оғир ва хунук жиноятлари икки ишда кўринади:
- Мўътабар тўрт уламолар мазҳабини Китоб ва суннатга қарама-қарши қилиб кўрсатишлари сабаб кўпчилик янглишди ва мазкур тўрт мазҳабни шариат йўлидан ташқари деб ўйлаб қолдилар. Илмсиз омма Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий, Имом Молик ва Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳлар сўзларини енгил санашга журъат қилишгача боришди.
Ваҳҳобийлар билиб-билмай умматни парчалашга ва унинг бирлигини пароканда қилишга ҳамда уммат уламоларининг шаънини пастга уришга мусташриқлар билан биргаликдадирлар. - «Ислом давлати» (ИШИД) ваҳҳобийлари Аллоҳ йўлида жиҳод* қилишлик моҳиятини ёмон қилиб кўрсатиб бердилар. Жиҳод калимаси умум инсоният назарида нотўғри ва хунук сўзга айланди. Чунки бу сўз айбсиз инсонларни қатл қилиш ва мусулмонларни бўғизлашга синоним сўз бўлиб қолди. Бунинг натижасида бировни бегуноҳ бўғизлаётган кимсани «Аллоҳу Акбар» деяётганига, бўғизланаётган бегуноҳни эса шаҳодат калимасини қайтараётганига гувоҳ бўласиз. Бу мантиқсиз ва хунук ҳолат, шундай эмасми?!
ШАЙХ МУСТАФО АБДУННАБИЙ
Р. АХУНДЖАНОВ ТАРЖИМАСИ
*Жиҳод – луғатда “жидду-жаҳд билан ҳаракат қилиш” , “бор имкониятни ишга солиб, қаттиқ ҳаракат қилиш” каби маъноларни билдиради. Истилоҳда эса – дини, ватани, оиласи, обрўси ва моли ҳимояси учун шариат рухсат берган йўллар билан амалга ошириладиган кураш ҳаракатларини англатади.





