Бугун, 31-октябр куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқичи машғулотлари якунланди.


Йиғилишда билим юрти “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи Абдулвоси Ғаниев, «Ўқув-услубий бўлими» бошлиғи Асатуллаев Фарход, «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курси услубчиси Нуриддин Шарипов, Матбуот котиби Рустам Охунжонов ва бошқа устоз-домлалар иштирок этишди.

Йиғилишда билим юрти “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи Абдулвоси Ғаниев битирувчиларни мазкур курсни тугатганликлари билан муборакбод этиб, Қуръон карим тиловат қилувчи ва ҳофизи Каломуллоҳларнинг фазилатлари, уларнинг Аллоҳ таоло ва барча махлуқотларнинг орасидаги даражалари ҳақида баён қилиб берди ҳамда ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» курсини битирувчиларига берилган сертификат диний таълим беришга ҳеч қандай қонуний асосга эга эмаслигини таъкидлаб ўтди ва уларга келгуси фаолиятларида омад тилаб ўз сўзини тугатди.
Мазкур босқич тингловчиларига билим юрти томонидан «Қуръони карим ва тажвид курси»ни якунланганини тасдиқловчи сертификатлар ҳамда совға сифатида Қуръони карим мусҳафи топширилди.




Мазкур йиғилишда бўлган устозлар битирувчиларга омад тилаб уларнинг ҳаққиларига дуои хайрлар қилдилар.


«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати





