Динимизга қисқа умрлари (39 йил) ичида улкан хизмат қилган Ҳинд алломаси Абул Ҳасанот мавлоно Абдулҳай ибн мавлоно Муҳаммад Абдулҳалим ибн мавлоно Муҳаммад Амийнуллоҳ ибн мавлоно Муҳаммад Акбар ибн мавлоно Аҳмад Абураҳм ибн мавлоно Муҳаммад Яъқуб ибн мавлоно Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Саид ибн Қутбидин аш-шаҳид ибн Абдулҳалим ибн Абдулкарим ибн Аҳмад ибн Ҳофизуддин Муҳаммад Фазлуллоҳ ибн шайх Муҳиддин ибн шайх Низомиддин ибн шайх Алоуддин ибн мавлоно Исмоил ибн мавлоно Исҳоқ ибн мавлоно Довуд ибн мавлоно Азизуддин ибн мавлоно Жамолиддин ибн хўжа Дўстмуҳаммад ибн хўжа Ғиёсиддин ибн хўжа Маъзуддин ибн хўжа Ҳабибуллоҳ ибн хўжа Шамсуддин ибн хўжа Жалолуддин ибн хўжа Заҳириддин ибн хўжа Султон Муҳаммад ибн хўжа Низомиддин ибн хўжа Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Айюб ибн Жобир ибн Муқриъ ибн Абдуллоҳ ибн Абумансур Муҳаммад ибн Абумуоз Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Жаъфар ибн Мансур ибн Абу Айюб ал-Ансорийдирлар.
Бу ота тарафларидан бўлган насабларидир. Аммо она тарафларидан бўлган насаблари: Абдулҳай Лакнавий Мавлоно Анваруллоҳнинг қизини ўғлидурлар. Анваруллоҳ ибн Мавлоно Муҳаммад валий Ибн мавлоно Ғулом Мустафо Ибн мавлоно Муҳаммад Асъаддурлар. Муҳаммад Асъад Лакнавийнинг ота тарафларидан бўлган еттинчи боболари бўлмиш Қутбиддин Шаҳиднинг катта фарзандлари эди. Хуллас имом Лакнавийнинг ота ва оналарининг насаблари Қутбиддин Шаҳид ҳазратларига боғланади. Бундан билиниб турибдики, Лакнавийнинг оналарини ҳам насаблари оталариникига ўхшаб суюкли Пайғамбаримизнинг соҳиблари Абу Айюб ал Ансорийга боради.[1]
КУНЯЛАРИ
Бу зотнинг кунялари Абулҳасанотдир. Абдулҳай Лакнавий ўзлари шу ҳақда айтадилар: “Отам балоғатга етганимдан кейин мени Абулҳасанот (яхшиликлар отаси ) деб чақира бошладилар»[2].
Бу алломанинг ал-Ансорий деб ҳам чақиришарди. Бунинг сабаби, юқорида баён қилганимиздек, Абдулҳай Лакнавий расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли соҳибларидан бўлмиш Абу Айюб ал- Ансорийга ( Бу зотнинг асл исмлари Холид ибн Зайд ибн Кулайб бўлиб, кунялари эса Абу Айюбдир ) насаблари боғланганлигидир[3].
Жуматий дарёсини икки соҳилида жойлашган Лакнав шаҳрида яшаганликлари учун бу зотга Лакнавий деб мурожаат қилардилар.
Бу шаҳар ислом динини ривожланишига ҳисса қўшган ва диний илмларни тарқатган олимлар билан обод бўлган макондир. Ҳазратга Лакнав шаҳрини Фаранг маҳалласида истиқомат қилганликлари учун Фаранги деб ҳам нисбат берилган.
“КЎКАЛДОШ” ўрта махсус ислом билим юртининг
4-курс талабаси Болтабоев Соҳибжон Шарифжонович
[1] Абдулҳай Лакнавий, “Ҳасратул олам бивафати маржиил олам”, (4-бет).
[2] Абдулҳай Лакнавий, “Ат-Таълиқ ал-Мумажжад”, (28-бет).
[3] Лакнавийнинг, “Ан-Нофиъ ал-Кабир”,(149-бет) .






