SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳижрий сананинг бошланиш тарихи
26.05.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Ҳижрий сананинг бошланиш тарихи

Кунлардан бир кун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан мактуб олдилар. Унда сиздан мактублар келади,бироқ тарихи номаълум бўлади. Тарихни белгиласангиз, яхши иш бўлар эди, деган маъно бор эди. Бир оз вақт ўтгач, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яна бир мактуб олдилар. Унда «Шаъбон ойида»деган маъно бор эди. Қайси Шаъбон? ўтганими, ҳозиргисими ёки келгуси Шаъбон ойими, била олмай қийналдилар. Яна бир куни Ямандан, Яъло ибн Умайядан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга мактуб келди. Бу мактубда тарих белгиланган эди. Бу иш ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга маъқул келди.

Шундан сўнг у киши шуро мажлисини чақириб, ўртага мусулмонларга хос тарих-йил ҳисобини қабул қилиш масаласини қўйдилар. Ислом жамияти ўзлигини намоён қилиши, бировга тақлид қилмай, ўзига хос йил ҳисобига эга бўлиши керак эди.

Биринчи масала «Тарихни қачондан бошлаш керак?», деган саволга жавоб топишдан иборат бўлди.Талха ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар бўлган йилларини биринчи йил, деб ҳисоблашни таклиф қилди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилган йилларини биринчи йил, деб ҳисоблашни таклиф қилдилар. У киши:»Ҳижрат ҳақ билан ботилнинг ораси ажралишига сабаб бўлган», дедилар. Бошқа бирлари эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йилларини биринчи йил, деб ҳисоблашни таклиф қилди. Лекин кўпчилик Али розияллоҳу анҳунинг таклифларини ёқлаб овоз бердилар. Иккинчи масала йил ҳисобини қайси ойдан бошлаш масаласи эди. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: «Ражаб ойини биринчи ой қилиб олайлик, у ҳаром ойларнинг биринчиси», деди.

Талха ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу:

«Рамазон ойини биринчи ой қилиб олайлик, у умматнинг шарафли ойи», деди.

Али розияллоҳу анҳу эса:»Муҳаррамни биринчи ой қилиб олайлик, унинг ўзи йилнинг биринчи ойи»,- дедилар. Ҳаммага мана шу гап маъқул бўлди. Шу тариқа Ислом уммати ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ташаббуслари  ва ғайратлари билан 16-ҳижрий санадан бошлаб, ўзининг йил ҳисобига эга бўлди.

Албатта, бу катта иш эди. Дунёга етакчилик қилишни даъво қилаётган уммат учун ана шунга ўхшаш шиор бўладиган нарсаларнинг зарурлиги ҳеч кимга сир эмас эди.

Кўкалдош мадрасаси 4-курс талабаси

Рихсибоев Азимжон

What you can read next

РЎЗА ВА ДУО
Рўза ва дуо
Ширк деб нимага айтилади?
Ширк деб нимага айтилади?
Пайғамбар алайҳиссалом неча марта умра қилганлар?!
Пайғамбар алайҳиссалом неча марта умра қилганлар?!

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP