SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Аҳиллик ва ҳамжиҳатлик – осуда ҳаёт, фаровон турмуш пойдевори
13.01.2022 / Bo‘limda Bagʼrikenglik va jamiyat, Maqolalar

Аҳиллик ва ҳамжиҳатлик – осуда ҳаёт, фаровон турмуш пойдевори

Таъкидлаш зарурки, инсон доим ҳаётдаги воқеа-ҳодисалардан ибрат олиб яшаши лозим. “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил ”, деган нақл ҳам бежиз айтилмаган.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ислом дини инсонларни доимо аҳил-иноқ, тинч-тотувва ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечиришга чақиради. Тарихданмаълумки, мана шундай фазилатларга амал қилиб яшаганкишилар доимо бахту саодатга эришган. Аллоҳ таологашукрки, юртимизда қўлга киритилаётган барча ютуқлар,муваффақиятлар замирида жамиятимиздаги иттифоқлик,ҳукм сураётган тинчлик мужассам, албатта.

Барча замонларда давлатнинг ривожланиши тинч-осойишта ҳаёт кечиришга узвий боғлиқ бўлган. Зеро, энг йирик давлатлар ҳам фитналар сабаб ҳалокатга учраган. Шу сабабли тинчликни сақлаш, огоҳлик ҳамда ҳушёрликни ошириш ҳар бир замон ва маконнинг муҳим талаби бўлган.

Айниқса, ҳозирги мураккаб даврда турли сабаб ва омиллар билан низо чиқаришга ҳаракат қилаётган томонлар кўпайиб бораётган бир паллада осойишталикни таъминлаш учун астойдил қайғуриб яшашни даврнинг ўзи тақозо этаётганини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Дин пешволари, таниқли уламолар жамиятда аҳилликни таъминлаш, силлаи раҳм қилиш, ўзаро ёрдам бериш, бир-бирига мурувват кўрсатиш ва ижтимоий иллатлардан сақланишга динимиз манбалари асосида мунтазам панду насиҳатлар қилиб келмоқда.

Ривоятлардан бирида Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Набий алайҳиссаломдан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг”, деб сўрадим. Шунда У зот: “Аллоҳ таолодан хотиржамликнисўранг”, дедилар. Бир неча кунданкейин яна Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодандуо қилиб сўрайдиган бирор нарсаниўргатинг”, деб сўрадим. Шунда Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳивасаллам: “Эй амаким, Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда хотиржамликнисўранг”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Набий алайҳиссалом “Видолашув ҳажи”даги хутбаларида мўмин-мусулмонларга қалбларининг энг тўридаги насиҳатларини қилган эдилар: “Эй одамлар! Парвардигорингиз — бир, отангиз — бир, ҳаммангиз Одам алайҳиссаломдандирсиз! Одам алайҳиссалом эса тупроқдан эдилар. Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир! Арабларнинг ажамлардан афзаллиги йўқ, фақатгина тақвоси билан афзал бўлиши мумкин. Эй одамлар! Етказдимми? Эй Аллоҳим! Ўзинггувоҳ бўл”.

Демак, бизнинг Парвардигоримиз — бир, пайғамбаримиз — бир, динимиз — бир, ота-онамиз — бир ва мақсадимиз ҳам бир, яъни Аллоҳ таолонинг ризолигига сазовор бўлиб, икки дунё саодатига эришиш экан, ўзаро иттифоқ ва аҳил бўлиб, тинч-тотув ва роҳат-фароғатда яшашимиз шарт.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин-мусулмонлар ўзаро ака-ука ва дўсту биродар экани ҳақида бундай марҳамат қилган: “Албатта, мўминлар биродардирлар”. (Ҳужурот сураси, 10-оят).

Агар биз ушбу кўрсатмани яхши англаб етсак ва шунга амал қилсак, ўртамизда ҳар хил зиддият, ихтилоф чиқариш, турли кўнгилсиз ҳодисалар ва бир-бирининг молини ноҳақ, турли алдов йўллар билан ейиш бўлмайди.

Таъкидлаш зарурки, инсон доим ҳаётдаги воқеа-ҳодисалардан ибрат олиб яшаши лозим. “Бирни кўриб фикр қил,бирни кўриб шукр қил ”, деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Ҳамма халқларнинг мақсади тинчлик ва фаровонликка эришиш. Лекин доим ҳам бу неъмат насиб бўлавермайди. Зеро, мамлакатдаги нотинчлик ҳаммага зарар келтиради, айниқса, оддий халққа зиёни кўп бўлади.

“Бир кун уруш бўлган жойдан қирқкун барака кўтарилади”, дейди доно халқимиз. Ушбу сермаъно мақолнинг нақадар тўғри эканини қўшни Қозоғистондаги фожиали воқеалар ҳам кўрсатиб турибди.

Қўшни ва қардош биродар мамлакатда беқарорлик ва тартибсизликлар минглаб одамларнинг шахсий мулки, жамият ҳисобига барпо этилган давлат мулкини вайрон қилиш, ўғирлаш, энг ёмони, бир-бирларининг қонини тўкиш каби жиноятларга олиб келгани мудҳиш ҳолатдир.

Айниқса, бундай кулфат бутун умр ҳалол меҳнат қилган оддий инсонларнинг бошига оғир синовлар солиши, улар бор бисотидан бир зумда ажраб қолиши, тўс-тўполонларга аралашиб қолган ёшларнинг жароҳат олиши ва қурбон бўлиши халқ учун катта фожиадир. Вайрон қилинган, ўт қўйилган бинолар, мол-мулкларни четдан биров келиб қайтатиклаб бермайди.

Шу ўринда қардош Қозоғистон ҳудудидаги манфур фожиали воқеаларда Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг чин мўминлик бурчимиздир.

Қуръони каримда: “…Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин…” (Ҳашр сураси, 10-оят), дея мўмин киши марҳумлар ҳаққига хайрли дуо қилишга буюрилади. Шундай экан, марҳумларнинг аҳли байтига сабр тилаб, ҳақларига дуо қиламиз, жароҳатланганларга комил ва ожил шифолар тилаймиз.

Исломдаги мўътабар қоидага кўра, динимизда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқдир. Шу сабабли динимизда фитналар оқибатида келиб чиққан тартибсизликларга аралашмай, ибодатда бардавом бўлганларга катта инъомлар ваъда қилинган. Жумладан, ҳадиси шарифда бундай дейилган: “Ҳараж — фитна пайтида қилинган ибодат, менга ҳижрат қилиш кабидир”. (Имом Муслим ривояти).

Келтириб чиқарилган тартибсизлик ва низолар оқибатида мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан заифлашуви кузатилиши табиий ҳол. Эл-юрт бирдамлиги йўқолиши эса катта талафот. Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича огоҳлантирилади: “Аллоҳга ва Расулига итоат қилингиз ва низолашмангиз, акс ҳолда, сустлашиб кетурсиз ва “шамолингиз” (обрўнгиз) кетиб қолур. Сабр қилингиз! Албатта,Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”. (Анфол сураси, 46-оят).

Ҳозирги кунда ҳамжиҳатлик ва тинчлик масаласи янада долзарб бўлмоқда. Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан биридир. Барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикка боғлиқ. Бу неъмат бебаҳо экани тўғрисида ислом дини манбаларида ҳам такрор-такрор айтилган.

Қуръони каримнинг юздан ортиқ оятларида тинчлик, эзгулик ва бағрикенгликка чақирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ ризосини топишга интилганларни Қуръон билан тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўзизни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур”. (Моида сураси, 16-оят).

Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неъмат эканини таъкидлаб, бундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар — тинчлик-хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир”. (Имом Бухорий ривояти). Бугун бу ҳадис ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, тинчлик-хотиржамлик сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган, оғир кулфатни бошидан кечираётган айрим мамлакатлар халқлари тинчликни, хотиржамликни орзу қилиши шубҳасиз.

Динимизда тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг энг катта неъматларидан саналади. Тинчликнинг илоҳий неъмат экани ҳақида пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар: “Аллоҳдан афв ватинчлик-омонликни сўранглар. Чункибирор кишига имондан кейин тинчлик-омонликдан афзалроқ неъмат берилгани йўқ”. (Имом Термизий ривояти).

Ҳаётнинг бир маромда давом этиши, Ҳақ таоло буюрган вазифаларни мукаммал ва хотиржам адо этиш учун тинчлик ва осойишталик зарур. Яратган Парвардигор ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, шайтоний йўлларга эргашмасликка амр этиб, бундай дейди: “Эйимон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта,у сизларга аниқ душмандир”. (Бақарасураси, 208-оят).

Демак, тинчлик қарор топган юртдагина осудалик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга етади, мўмин-мусулмонларимиз ибодатларини хотир жам адо этади.

Янги Ўзбекистонда динимиз равнақ топаётгани ва мўмин-мусулмонлар фаровон ҳаёт кечираётгани ҳам тинчлигимиз шарофатидандир. Аллоҳ таоло мўътабар диёримизга ўзининг азиз неъмати — тинчлик, осойишталикни берди, қут-барака, фаровонликни ато этди. Атрофга назар солсак, бизларни ўраб турган сонсиз, саноқсиз неъматлар қуршовида яшаётганимизга амин бўламиз.

Қуръони каримда Раббимиз бундай марҳамат қилади: “Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингизни ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Биз қанча шукр қилсак — шунча оз. Ушбу сурурли дамлар бардавом бўлмоғи учун тинчлик неъматининг шукронасини қилиб, уни кўз қорачиғидек асрамоғимиз даркор. Чунки неъматлар шукри билан давомли ва зиёда бўлади. Зеро, ояти каримада: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”, деб марҳамат қилинган.(Иброҳим сураси, 8-оят).

Тинчлик ва осойишталик, ўз навбатида, доимий ва қатъий ҳаракатларни талаб этади. Ҳушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш, бу — бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим. Шунингдек, тинчликни сақлашга фақатгина маълум соҳа вакиллари эмас, балки бутун жамият масъулдир.

Шу ўринда биз, дин пешволари, уламолар ва имом-хатиблар ўз олдимизга қатъий мақсадларни қўйган ҳолда, тинчликни таъминлашга дахлдорлик ҳиссини чуқур англашимиз зарур. Демак, юртдаги тинчлик ва барқарорлик халқимиз фаровонлиги асосидир. Инсон ўзига берилган неъматнинг қадрини мулоҳаза қилиш ва мушоҳада юритиш орқали, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса Аллоҳга янада кўпроқ шукр қилишга ундайди. Тинчлик ва барқарорлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматлардир.

Бугунги таҳликали замоннинг, узоқ ва яқин ҳудудлардаги нотинчликларнинг ўзи воқеликка ҳушёрлик, теран ва чуқур мушоҳада юритган ҳолда назар ташлашни, жаҳонда кучайиб бораётган хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқ олиб яшашни талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизнинг онгу шуурида мураккаб ва таҳликали дунё ҳамда минтақада рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида бирёқлама ва нохолис тасаввурлар шаклланишига йўл қўймаслик зарур.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, динимизнинг аҳилликка, иттифоқликка ва тинчликка бўлган эътибори жуда катта бўлиб, шукрона, ҳушёрлик ва огоҳлик буларнинг негизидир. Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг барқарорлигини таъминлаш, ёшларимизни фитна тўрларидан сақлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, оилаларимизни фаровон, олижаноб халқимизни доимо Ўзининг паноҳида сақласин.

Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

What you can read next

Мўминнинг хислатларидан.
Мўминнинг хислатларидан.
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
“Агар огоҳсан сен – шохсан сен. Агар шохсан сен – огоҳсан сен!”
“Агар огоҳсан сен – шохсан сен. Агар шохсан сен – огоҳсан сен!”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP