SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
18.08.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 август кунининг иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди.

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (1)
Фото: Президент матбуот хизмати

Жидда шаҳридаги «Қаср ас-Салам» саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарини Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кутиб олди.

Шундан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Ўзбекистон етакчиси Саудия Арабистон подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўз саломи ва эзгу тилакларини етказишни сўради.

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (2)
Фото: Президент матбуот хизмати

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ишбилармонлар алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилди. «Бугунги тарихий учрашувимиз ҳамкорлигимизни амалий натижалар билан бойитиш, бизнес алоқалари учун “кучли сигнал” бўлишига аминман. Давлатларимиз тадбиркорлари мулоқотимиз натижаларини интиқлик ва катта қизиқиш билан кутяпти», деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (3)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (4)
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Саудия етакчи компанияларини Ўзбекистондаги тижорат банклари, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирди. Энергетика ва нефть-кимё соҳаларидаги шерикликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. 

Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида мамлакат ҳудудларида транспорт, сув таъминоти, электр тармоқларини ривожлантириш бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (5)

Бугун Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгаши навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди. Унинг якунида энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида умумий қиймати 14 млрд доллардан ортиқ бўлган келишув ва шартномалар имзоланди.

Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (6)

Хавфсизлик соҳасида мулоқотни йўлга қўйиш, Афғонистонда тинчликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни тиклашга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш юзасидан якдил фикр билдирилди. Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонининг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида мулоқот бўйича шерик мақомини олаётганини олқишлади.

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (7)
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (8)

Музокаралар натижалари бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди. Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Манба: https://kun.uz/29920871

What you can read next

Таҳажжудга турайлик!
Таҳажжудга турайлик!
Zahar
Sariq sigir
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 15-оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP