“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг қишки таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида онлайн интеллектуал танловлар, викториналар ҳамда мударрислар томонидан маърифий суҳбатлар ташкил этилмоқда. Жумладан, 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” мавзусида мақолалар ва ижодий ишлар танлови эълон қилинди.
Шунингдек, “Ахборот ва мураббийлик соатлари” доирасида гуруҳ раҳбарлари ўз гуруҳларида мунтазам онлайн суҳбатлар ташкил этмоқда. Бугунги онлайн суҳбатларда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маълумотлар берилди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати










