Уламолар айтадилар: Энг аввалги гуноҳ, у Аллоҳга исён келтириш билан кибр бўлган.
Бу тўғрисида Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:
«Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди»
Чунки шайтон алайҳи лаъна ўзини оловдан, одамни эса лойдан яралган деб ҳисоблаб, уни паст санаган эди. Бугун эса баъзи бир тоифа ўзини олим ёки бой деб ҳисоблаб, қолганларни саводсиз ва камбағалликда айблаб уларни паст санашлиги худди шайтоннинг қилган иши кабидир.
Ким ҳақга унамай кибрланадиган бўлса ҳудди, шайтон кибрланганидек, унга имони фойда бермайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Кибр ҳақга унамаслик, инсонларни менсимаслик. Инсон кибр қилар экан ўз Роббисини ерида юрганини унитиб қўйибди. Эртага Роббисини ҳузурига борганда қай аҳволда қолади? Ўйламайдими! Аллоҳ луқмон сурасида шундай дейди:
Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас.
Биз бандалар ўзи бу хаётда яшашимиздан мақсадимиз Аллоҳни розилигини топиш. Мақтанчоқлик ёки мутакаббирлик қилсак Аллоҳни муҳаббатидан маҳрум бўлиб қоламиз. Аҳир Аллоҳнинг розилигида эмасми барча яҳшиликлар.
Аллоҳ таоло барчамизни кибр балосидан сақласин!
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси Зокиров Исроил