SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди
12.02.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида илм даргоҳига ташриф буюрдилар. Меҳмонларни таълим муассасаси раҳбари бошчилигида мадраса жамоаси самимий кутиб олди.

Ташриф мажмуа шаклида қурилган XVI асрга оид кўҳна илм даргоҳининг таркибига кирувчи масжид фаолияти билан танишувдан бошланди. Бу ерда талабаларнинг кундалик намозларга имомликка ўтиши, жума намозида маъруза қилиш орқали ўзига хос амалиёт ўташлари ҳақида маълумот берилди. М.Комилов масжид имкониятидан янада кенгроқ фойдаланиш, талабаларни бу ерда маъруза қилиш амалиётини сон жиҳатдан кўпайтириш, сифат жиҳатдан ошириш бўйича ўз тавсиларини берди.

Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (1)
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (2)

Шундан сўнг меҳмонлар бевосита дарс жараёнлари билан танишдилар. Жумладан битирувчи курсларнинг “Тафсир” дарси, биринчи курс талабаларининг “Фиқҳ” дарси жараёнларини кузатиб, улар билан, шунингдек 2 курс талабалари билан очиқ мулоқот олиб бордилар.

Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (3)

М.Комилов талабаларга ўз соҳаси бўйича билимларни пухта эгаллашлари, келажакда етук олим бўлиб етишишлари лозимлигини тушунтирар экан у ўз фикрини айни пайтда дунёдаги вазиятни теран англайдиган исломшунос кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқорилиги билан изоҳлади.

Меҳмонлар шунигдек, таълим муассасаси қошидаги студия фаолияти, у ерда медиа маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёнлари билан яқиндан танишишдилар. Таълим муассасасининг ахборот ресурс марказидаги шароитлар ҳамда марказ фондининг замонавий адабиётлар, шу билан бирга мутахассисликка оид дарслик ва қўлланмаларга бой эканлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (4)
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (5)
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (6)
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (7)
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (8)
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди (9)

Ташриф сўнгида Президент маслаҳатчиси М.Комилов “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида таълим учун яратилган шароит ва таълим сифатини юқори баҳолар экан, таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда у ерда фаолият олиб бораётган устозлар ва ходимларга миннатдорлик билдириб, келгучси фаолиятларига муваффиқият тилади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

Ҳиммати олий киши жаннатдан бошқасига рози бўлмайди
Ҳиммати тубан – қадрини билмас, разилдир
Zahar
Egov
Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний – улуғ мусанниф
Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний – улуғ мусанниф

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP