Таълим муассасасасида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари режаси тасдиқланган бўлиб талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутмоқда. 11 октябрь кунги давра суҳбатига Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассиси Жаҳонгир Мелиқўзиев таклиф этилди. Давра суҳбати “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари” мавзусида ўтказилди. Маърузада юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилганлиги ҳамда қонун олдида тенг эканлиги ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашиши, диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги каби принцплар тушинтириб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқ уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар таъмин этилиши, ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши ҳуқуқий меъёрлар асосида ёритиб берилди.
Давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотларда қонун ижросини назорат қилиб туриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юклатилганлиги каби маълумотлар берилди.


Давра суҳбати сўнггида Ж.Мелиқўзиев талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берди.
Кўкалдош матбуот хизмати






