Ўғил бир ҳафталик пулларини сарфлаб бўлгач, отасидан яширинча онасидан пул беришлигини сўради. Лекин онаси пулларини компьютер ўйинлари ва ўзи яхши кўрадиган ширинликлардан бошқа нарсага сарфламаслигини билгани учун пул беришга рози бўлмади. Буни зулм деб ҳисоблаб қаттиқ ғазаби келди.
Кечвурун онаси ошхонада овқат тайёрлаётган вақтда олдига келди ва огоҳлантириш мақсадида тайёрлаган бир вароқни тутқазди.
Онаси қўлини қуритиб бўлгач қуйидаги ёзувларни ўқиди:
1. Бу ҳафта хонамни тозалашлик учун 1000 динор
2. Сизнинг ўрнингизга бозорга боришлигим учун 1500 динор
3. Кичик укамни ўйнатишим учун 2000 динор
4. Уйни тозалашда сизга ёрдам беришим учун 1500 динор
5. Мактабда яхши баҳолар олишим учун 3000 динор
Жами 9000 динор.
“Ишчини ҳаққини териси қуришидан олдин адо қилинглар” (ҳадис).
Она ёнида турган ўғлига мулойим табассум қилди ва қаламни олиб вароқни ўгирди ва қуйидаги сўзларни ёзди:
1. Тўққиз ой қорнимда сени кўтариб юришим бепул.
2. Сенга 20 ой тўла-тўккис оқ сут берганим бепул.
3. Олти йил таглигингни алмаштириб, тозалаганим бепул.
4. Беморлигинг туфайли ҳар бир бедор ўтказган тунларим бепул.
5. Узоқ йиллар сен сабабли учраган қийинчиликларим, кўз ёшларим бепул.
6. Уйғонишингдан ҳавотир олиб қўрқинч билан ўтказган тунларим бепул.
7. Шу кунгача барча еб-ичганларинг бепул.
Онаси ёзган мактубни ўқигач ўғил ўзини кўз ёшлардан тийиб тура олмади ва онасига қараб: “ Онажон! Мени кечиринг сизни жудаям яхши кўраман” – деб юборди.
Сўнгра қаламни олиб катта ёзув билан “АСЛО ҚАЙТАРИБ БЎЛМАС ҚАРЗ” деб ёзиб қўйди.
Сахий бўлинг, бахил бўлманг, хусусан, ота-онангизга чунки, сиз уларга мол-дунёдан бошқа берадиган кўплаб нарсалар бор.
Насиҳат: Агар онангиз ҳаёт бўлса, қўлидан ўпинг ва сиздан рози бўлишини сўранг.
Агар сиздан йироқда бўлса, боғланинг.
Агар вафот этган бўлса Аллоҳни раҳматини тилаб дуо қилинг.
“Менга ҳаётни ўргатган қиссалар” китобидан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Алижонов Шерозбек таржимаси






