Бемазҳаблик касалликдир,
У ҳеч қандай маслак эмас!
Бемазҳаблар ўзи бетоб,
Соғ юрганни кўришолмас.
Не қилсалар-динга зарар,
Илми бўлмаса ҳам жаврар,
Китоб кўрмай, «нет»ни кавлар,
Ҳатто тўғри ёзишолмас.
Мактаб кўрмагани майли,
Билганлари- ғийбат сайли,
Қалбида мараз туфайли,
Имомларни кўришолмас.
Белгилари: беодоблик,
Безбетлигу, бадгумонлик,
Қилар ишлари нодонлик,
Бир тузук иш қилишолмас.
Кароматни тан олмайди,
Валийларни сўфи дейди,
Керак бўлса ҳаром ейди,
Номаҳрамдан тийилолмас.
Мавлудни дейдилар бидъат,
Уламога қилиб журъат,
Гаплари фақат «ҳақиқат»,
Бошқаларни тинглашолмас.
Мотурудий, Ашъарийлар,
Ким бўлибди Ҳанафийлар,
Ахир улар «Салафий»лар,
Шайтондан орқада қолмас.
Сизни атайди-«Қубурий»,
Шукр айтсангиз, «Шукурий»,
Тузалармикан букурий,
Букрини гўр-да эплолмас.
Бемазҳаблик шундай иллат,
Азиятин чекар миллат,
Умматнинг бошига ғурбат,
Ундан кимса фойда олмас.
Кўнгилни кенг қил эй Комрон,
Булар бир жоҳил оломон,
Кўпик учгайдир бегумон.
Бундай фирқа кўп яшолмас.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчиси Мусабоев Камронбек