Ибн Абу Дунё айтадилар:
رأيت سفيان بن عيينة يقبل يد فضيل بن عياض
«Менга Сувайд: “Мен Суфён ибн Уяйна Фузайл ибн Иёзнинг қўлини ўпаётганини кўрдим” деган».
📖(«Китабул-Ихвон», 197- бет)
Ибраҳим ибн Ашъас айтади:
رأيت سفيان بن عيينة يقبل يد الفضيل بن عياض مرتين
«Мен Суфён ибн Уяйна Фузайл ибн Иёзнинг қўлини икки маротаба ўпганини кўрганман».
📖(«Тариху Димашқ», 48/389)
🔴 Олим ёки солиҳ кишининг қўлини ўпиш – бу суннатда келган одоб-ахлоқга оид қоидалардан ҳисобланади, аммо замонлар ўтиши билан бу амал оддий мусулмонларнинг эътиборидан четда қолди. Ҳозирда баъзи бир бидъатчи тоифалар буни ҳаддан ошиш дейишади. Уларнинг жоҳиллари бу ишни ҳатто ширк амаллар сирасига қўшишади. Уларнинг даъволарига кўра, бу ишни тасаввуф аҳли ўзларининг шайхларини улуғлаш учун қилган ўйлаб топган эканлар.
📝 Рустам Охунжонов «КЎКАЛДОШ» ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ






