Жорий йилнинг 6-апрел куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Наврўзимдан нурафшон юртим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бойича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов,таълим бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси устоз Абдулҳаким қори Матқулов, Халқаро алоқалар бўлим мудири Муҳаммад Акмалхон Шокиров, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректори Шуҳрат Явқочев, Тошкент Ислом инстути ректори Уйғун Ғофуров, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов, мадрасанинг фахрий устозлари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди.
Тадбир Қуръон тиловати ва фахрий устозларнинг дуоси билан бошланди.Тадбирни очиб бериш учун билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домла сўзга чиқдилар. Байрам билан барча меҳмонлар ва толиби илмларни қутладилар.Тадбир давомида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов сўзга чиқиб диний таълим соҳасидаги эришилаётган ютуқлар ва ислоҳотлар ҳақида малумот бериб ўтдилар. Тошкент шаҳар бош имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов ҳам сўзга чиқиб ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.
Албатта бу миллий байрамни миллий таомларсиз тасаввур қилишимиз қийин.Тадбир давомида меҳмонлар халқимизнинг севимли баҳорий таоми бўлмиш ҳалимни тановвул қилишга таклиф қилинди. Шунингдек, ушбу байрамона тадбир спорт мусобақаларига уланиб кетти. Талабалар миллий ва замонавий спорт мусобақалари турлари бўйича ўзаро мусобақалашишди. Билим юрти талабалари “арқон тортиш,тош кўтариш, кураш ва шахмат” бўйича ўз кучларини синовдан ўтказишди. Пешин номозидан олдин билим юрти полвонлари тош кўтариш бўйича маҳоратларини мусобақа шаклида синаб кўришди. Натижаларга кўра биринчиликни 4-курс талабаси Мубашширов Муҳаммадзоҳид эгаллади. Пешин намози адо этилгандан сўнг устозлар ва азиз меҳмонлар мадараса кириш қисми майдонда ташкил этилган “кураш ва “арқон тортиш” мусобақаларини томоша қилиш учун жам бўлишди. Арқон тортиш мусобақасида ҳар бир курсдан 8 нафар талаба иштирок этди. Арқон тортишдаги қизғин беллашувлар натижасида биринчиликни 4-курс жамоаси қўлга киритишди.
Кураш мусобақасига ҳам талабалардан полвонлар сараланиб, ўз вазн тоифаси бўйича беллашишди. Кураш мусобақаси ҳам қизғин беллашувлар ва воқеликларга бой болди. Қизғин ва муросали беллашувдан сўнг 70 кг вазн тоифасидагилар орасида Гадоев Фурқат, 80 кг вазн тоифасида Абдураззақов Сардор, 90 кг вазн тоифасида Эргашев Абдусамилар ғолибликни қўлга киритишди. Шахмат бойича биринчиликни 4-кур талабаси Иброҳимов Исмоил эгаллган бўлса 2-ўрин эса Маматқулов Отабекка насиб қилди. Мусобақа ғолиблари билим юрти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қуйида ушбу тадбирдан фотожамланмани тақдим этамиз:

















“КЎКАЛДОШ” ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ
МАТБУОТ ХИЗМАТИ






