Барчамизга маълум 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.
Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу саммитга Шимолий Кипр Республикаси Президенти Эрсин Татар иштирок этиш учун келган.
Бугун куннинг биринчи ярмида Шимолий Кипр Республикаси Президенти Эрсин Татар бошчилигидаги делегация Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди.



Меҳмонларни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов кутиб олди.
Меҳмонлар Кўкалдош мадрасаси тарихи билан танишдилар ва ҳозирда бу ерда фаолият кўрсатаётган ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шимолий Кипр Республикаси Президенти Эрсин Татарга билим юрти номидан эсдалик совғалар топширилди.
Ташриф буюрган меҳмонлар ташрифларидан мамнуният ва катта таассуротлар билан қайтишди.









