“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 23 декабрдаги 01А/206-сонли буйруғига асосан қишки таътил даврида таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва услублар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этилмоқда. Бугун биринчи ўқув семинари “Ўқув меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши юзасидан тавсиялар” мавзусида ташкил этилди. Семинарни таълим муассасаси ўқув услубий бўлим бошлиғи К.Раимов олиб борди. Семинарда журналларни юритишдаги хато камчиликлар, табелларни юритиш, дарсларни замонавий ташкил этишга доир хужжатлар каби масалалар муҳокама қилинди. Барча мударрислар меъёрий ҳужжатларни юритишдаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати









