ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
08.01.2021 / - Мақолалар

Ҳамд ва шукр фазилати

الحمد للهِ الَّذِي بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ وَأَفْضَلُ السَّلَامِ وَالصَّلَوَاتِ عَلَى مَنْ عَلَّمَنَا الْحَمْدَ وَالشُّكْرَ وَالتَّحِيَّاتِ. أما بعد:
Аллоҳга ҳамд айтиш Аллоҳ таолони барча мақтов ва улуғлик сифатлари билан сифатлаш ҳамда ҳар қандай нуқсон ва камчиликдан Уни Пок деб айтишдир. Яратган Роббимиз Зотида, сифатлари ва феълларида камол ва жамол Соҳиби бўлгани, гўзал исмлар Унгагина тегишли бўлгани боис барча мақтов ва шукрга Унинг Ўзи лойиқдир. Шу сабабдан Аллоҳ таоло бандаларига туширган Каломини Ўзига ҳамд айтиш билан бошлаб:
الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
“Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳ учундир”, деб айтди. Бу билан Аллоҳнинг зикри ва мақтови ҳар қандай сўз ва амалдан муқаддам туришини билдирди. Шу билан бирга У Зот Ўз пайғамбарига ҳамд айтишни амр этиб:
وَقُلِ الْحَمْدُ للهِ
“Ҳамду сано… Аллоҳ учундир, деб айтинг”, деди (Исро, 111).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолони ёд этардилар, у зот айтадиган зикрлар аксар ҳолларда Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланар эди. Уйқудан турганда:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
“Бизни ўлдиргандан сўнг яна ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб айтардилар (Бухорий ва Муслим).
Кийим кийганда:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذا الثَّوْبَ وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وِلَا قُوَّةٍ
“Бу кийимни менга кийдирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ўзим тарафимдан ҳеч бир куч-қувватсиз насиб қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин” (Абу Довуд, Термизий);
Овқатлангандан сўнг:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذا وَرَزَقِنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ
“Мен томондан ҳеч бир ҳаракат ва қувватсиз менга бу таомни едирган ва шу билан ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб айтардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишини хурсанд қиладиган хабар келиб қолса:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ
“Аллоҳга ҳамд бўлсин. У шундай Зотки, салоҳиятли ишлар Унинг неъмати билан тўкис бўлади”;
Ёқимсиз хабар келганида эса:
الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ
“Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб айтишни ўргатганлар (Ибн Сунний ривояти).
Бундан кўринадики, мўмин киши барча ҳолатларда Аллоҳга ҳамд айтади, неъматга етишганида уни ато этган Зотни унутмайди, қийинчиликка учраса, ўзининг Яратган Зот олдида қул эканини тан олиб, бандалик одобини намоён этади. Унинг бу одоби Парвардигорга хуш келади ва Охиратда улуғ мукофот билан тақдирлайди.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бирор кишининг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзандининг жонини олдингизми?” дейди. Фаришталар: “Ҳа”, деб жавоб беришади. Аллоҳ: “Бандам қалбининг мевасини олдингизми?” дейди. Фаришталар яна: “Ҳа”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Бандам нима деди?” деб сўрайди. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни Ҳамд уйи деб атанглар”, дейди” (Имом Термизий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта банда ҳар луқма тановул қилганида ва ҳар ҳўплам ичимлик ичганида ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади”, деб айтдилар.
Аллоҳ таоло бандаларини шукрга буюриб:
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونَ
“Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман. Менга шукр қилингиз ва Менга куфр келтирмангиз”, деган (Бақара, 152).
Ушбу оятда шукрга буюрилдик. Хўп, шукр нима? Шукр бу кишининг ўзига неъмат берган, яхшилик қилган зотга муносиб жавоб қайтаришидир. У қалб шукри, тил шукри ва тана аъзоларининг шукридан иборат бўлади. Шунга кўра ҳамд айтиш шукрнинг бир қисми дейиш мумкин, чунки ҳамд айтиш тил билан бўлади.
Шукримиз ҳақиқий бўлиши учун, аввало, бизга қилинган яхшиликни ич-ичимиздан тан олишимиз лозим. Неъматни инкор этиш ёки уни ато этган зотни тан олмаслик ношукрликнинг айни ўзидир. Иккинчидан, қилинган яхшиликни тил билан изҳор қилиш шукрнинг яна бир поғонасидир. Аллоҳ таоло айтади:
وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ
“Парвардигорингизнинг неъмати ҳақида сўзланг!” (Зуҳо, 11).
Учинчидан, шу яхшиликни тўғри йўлга сарфлаш, уни яхшилик қилувчига қарши ишлатмаслик. Шунга биноан, кўз, қўл, илм, бойлик ва бошқа неъматлардан гуноҳ йўлида фойдаланиш банданинг ношукрлиги деб аталади. Юқоридаги оятда ”Менга шукр қилингиз ва Менга куфр келтирмангиз”, дейилди. Неъматга куфр келтириш халқ тилида “нонкўрлик” деб аталади ва пасткашлик ҳисобланади.
Шукр қилиш фақат Яратган Зотга эмас, одамларга нисбатан ҳам ишлатилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга шукр қилмаган кимса Аллоҳга шукр қилмайди”, деганлар (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
Шарофиддин Латипов тайёрлади.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Ал-мабсут” – фиқҳ қомуси
Олий диний таълим муассасасига қабул эълон қилинади
Исломнинг инсоният учун фазли

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Ватан ҳимояси – ажри улуғ амал

  • Нуриддин домла Холиқназаров: Энг жирканч иллат

  • Пайғамбаримиз мақтаган соҳа

  • Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа кўргазмасида

  • Ватан ҳимояси

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2020. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори