SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Илм даргоҳи нуфузини оширишга бел боғлаганмиз
07.09.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

Илм даргоҳи нуфузини оширишга бел боғлаганмиз

Бугун яна бир ўқув йилига якун ясаш арафасида, эришилган натижаларни сарҳисоб қилиб Яратганга шукрона айтиш мақсадида ушбу мақолада Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида қилинган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида  қисқача баён қилишни мақсад қилдик.

Парвардигорнинг неъматлари беҳисоб, санаб адоғига етиб бўлмайди. Сўнгги йилларда биргина дин соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, таълим-тарбия соҳасидаги эришилаётган ютуқлар барчани бирдай хурсанд қилмоқда.

Бугун бирор кун йўқки, соҳада янгилик бўлмаса. Бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар биз диний таълим вакиллари – устоз ва талабаларнинг ғайратимизни оширмоқда. Бобокалонларимизнинг илмий мероси орқали диний ва дунёвий билимларни ўрганиш борасида олдимизга қўйган мақсадларимиз сари интилмоқдамиз.

Олтинхон тўра, Юнус Мақсудий, Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон каби уламоларимиз таҳсил олган шу маскандан забардаст алломалар чиқиши учун таълим сифатини янада яхшилиш имкониятиларини изламоқдамиз.

Жумладан, қисқа давр ичида таълим муассасамизни илғор замонавий ахборот технологиялари билан қайта жиҳозлаб, таълим жараёнларида фаол қўллашга эришилди.

Педагог жамоамизнинг илмий салоҳияти йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бир қанча устоз-мударрисларимиз ўз йўналишлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига эга бўлиш учун илмий тадқиқот олиб бормоқдалар.

Устозларимиз томонидан диний-маърифий рисолалар таълиф этилиб  нашрга тайёрланмоқда ва чоп этилмоқда. Давр тақозосидан келиб чиқиб босма ва электрон нашрларда илмий ва диний-маърифий йўналишларда чиқишлар қилинмоқда. “Кўкалдош” студиясида устоз ва талабалар томонидан видео ва аудиомаҳсулотлар тайёрланиб, таълим муассасасининг расмий саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда.   

Таълимда эришилган сифат ўз самарасини кўрсатиб, сўнгги 3 йил давомида мадрасамиз битирувчилари тизимдаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда энг юқори натижани қўлга киритиб келмоқдалар. Жумладан 2020-2021 ўқув йилидаги битирувчиларнинг 75 % и юртимизнинг 3 та олий диний таълим муассасадарининг талабаси бўлиш шарафига муяссар бўлдилар.

Тугаётган 2021-2022-ўқув йилининг ўзида 31 нафар талабамиз Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар, 1 нафар талабамиз Қуръони каримни бир ўтиришда 8 соат давомида ёддан ўқиб берди, 35 нафар талабамиз Рамазон ойидаги хатм-қуръон тадбирларда муваффақиятли иштирок этдилар. 

Бу йилги битирувчиларимизнинг ўтган тўрт йил давомидаги эришган натижалари ҳақида тўхталадиган бўлсак, аввало улар динимиз равнақи ва ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлган мутахассисга айландилар, десак муболаға бўлмайди, иншааллоҳ. Илм олишдек машаққатли йўлни босиб ўтиб бир қанча йўналишларда алоҳида ютуқларга эришдилар. Жумладан:

Бу йилги битирувчиларимиз 50 дан ошиқ динимизнинг мўътабар манбаларини ўқиб хатм қилдилар;

Малакавий битирув ишлар негизида долзарб мавзуларда илмий изланишлар олиб бордилар;

6 нафар битирувчи халқаро миқёсда имтиёзга эга бўлган араб, инглиз ва хитой тилларидан IELTS ва CEFR сертификатига эга бўлдилар.

Мутахассислик фанларини чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда 18 нафар битирувчиларимиз Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, улардан 9 нафарлари ижозага эга бўлдилар;

1 нафар битирувчимиз Бухоро шаҳридаги “Масжиди Калон” жоме масжидида хатм-қуръон тадбирларида фаол иштирок этиб, таълим муассаса жамоасига фахр ва ташаккур келтирди;

1 нафар битирувчимиз Марокашда ўтказилган Халқаро Қуръон мусобақасида муваффақиятли иштирок этди;

Яна бир битирувчимиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўртасида ўтказилган Фан олимпиадасининг Республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди;

Икки нафар битирувчимиз хаттотлик илми сирларини мукаммал эгаллашга муваффақ бўлди. Республикамизда ўтказилган турли танловларда иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритди.

Шунингдек, битирувчиларимиз бир қанча маънавий-маърифий тадбирларда, илмий-амалий конференцияларда, танловларда фаол иштирок этдилар.

Катта ҳаёт остонасида турган битирувчиларимизнинг бу каби ютуқлари, бизга уларнинг кейинги муваффақиятларидан умид қилишимизга асос бўлади, иншааллоҳ.

Она ватанимиз равнақи ва муқаддас динимиз таълимотини асраш ва уни тўғри етказиш, жамиятимиз тараққиёти йўлида олиб борадиган самарали меҳнатингизда сизга ҳамиша Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаймиз!

«Ислом нури» газетаси № 16 (705) сони 7 – бетда эълон қилинган мақола

What you can read next

Суннатнинг тарқалишида элчилик алоқаларининг аҳамияти
Салафи солиҳларнинг ёшларга васиятларидан (иккинчи қисм)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУРОЖААТНОМАСИ-БИЛИМ ЮРТИ ЖАМОАСИ ЭЪТИБОРИДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти мурожаатномаси-билим юрти жамоаси эътиборида
Al-Azhar Universiteti Shayxi “Koʻkaldosh” madrasasiga tashrif buyurdi
Al-Azhar Universiteti Shayxi “Koʻkaldosh” madrasasiga tashrif buyurdi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP