ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
07.03.2018 / - Ислом тарихи, Янгиликлар

Сийрат илмининг илк уламолари (давоми)

Урва ибн Зубайр

Урва ибн Зубайр Мадинадан Мисрга кўчиб борадилар ва у ерда етти йил истиқомат қиладилар. Балозурий  Урва раҳматуллоҳи алайҳни шундай деганларини ривоят қилганлар: “Мисрда етти йил яшадим ва у ерда уйландим. У ернинг аҳолиси ниҳоятда тиришқоқ эканликларини кўрдим. Уларга ортиқча солиқ юки юкланган . Уни Амр ибн Ос фатҳ этганлар.”

Ҳишом ибн Урва у зотнинг оёқлари кесилиши ва ўғиллари Муҳаммаднинг ўлими тўғрисида қуйидагиларни ривоят қилганлар: “Урва оёқлари касал бўлганда  Валид ибн Абдулмаликнинг ҳузурига келдилар. Унга уни кесиш керак дейилди. У мендан бир қисмим кесилишини ҳоҳламайман деди. Лекин кўп ўтмай яра тиззагача борди. Унга тиззадан кўтарилса, касаллик туфайли ўлиши мумкинлиги айтилди. Шунда оёғини кесдирди. Оёғи кесилганда ҳатто юзи буришмади. Оёғи кесилишидан олдин унга дори берилса оғриқни сезмаслигини айтишди. У зот эса: “Бу дорига мени иҳтиёжим йўқ…”, дедилар.

Шу пайтда ўғиллари Муҳаммад ибн Урва Валид ибн Абдулмаликнинг отхонасида йиқилиб вафот этади. Шунда бир киши Урвага таъзия билдириб келади. Урва унга агар оёғим учун таъзия билдираётган бўлсанг унинг борасида Аллоҳдан умидворман дейдилар. У одам йўқ ўғлингиз Муҳаммад борасида таъзиям дейди.  У зот ўғлимга нима бўлди дейдилар. У хабарини беради.  Урва: “Эй Аллоҳим бир аъзомни олдинг ва қолганларини қолдирдинг. Бир ўғлимни олдинг бошқа фарзандларимни қолдирдинг. Албатта сен  олсанг қолдирувчисан. Агар имтиҳон қилсанг кечирувчисан”, дейдилар.  Ийсо ибн Талҳа  Урва ибн Зубайр оёқлари кесилиб Валиднинг ҳузуридан қайтганларида олдиларига таъзия учун келадилар. Урва  ўғилларининг бирига: “Оёғимни оч, кўрайчи!” дейдилар. Ийсо Урвага: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”,  Эй Абу Абдуллоҳ, албатта Аллоҳ бизнинг сизга муҳтож бўлганимизни қолдирибди: фикрингизни, илмингизни”, деди. Урва Ийсога: “Ҳеч ким оёғим учун сизчалик таъзия билдирмаган эди”, дедилар.

Урва ибн Зубайр раҳматуллоҳи алайҳ  94 ҳижрий йилда вафот этганлар.  Урва раҳматуллоҳи алайҳ  Мадинанинг етти фақиҳларидан бири бўлганлар. У зот ислом тарихи ҳақидаги хабарларни ота-оналари Зубайр розияллоҳу анҳу ва Асмо бинту  Абу Бакр розияллоҳу анҳодан, холалари Оиша розияллоҳу анҳо ва бошқа саҳобалардан жамлаганлар. Ҳадис илмида ҳам пешқадамликлари билан машҳур бўлганлар.  Шогирдларга ушбу маълумотлардан таълим бериш билан бирга, ислом тарихининг илк босқичларини тўплаб ёзиб борганлар. У зотнинг маълумотлари бизгача Ибн Исҳоқ, ал-Воқидий ва Табарийлар орқали етиб келган.  Халифа Абдулмаликка ёзган рисолалари Набий соллаллоҳу  алайҳи васалламнинг ҳаётлари ёритиб берилган энг қадимий ёзма манбалардан бири бўлиши билан бирга арабларнинг энг қадимий насрий тарихини ёритиб беради.  Бизга у зотнинг сийратга бағишланган бирор китоблари  етиб келмаган бўлсада, сийрат ва мағозийга тегишли ҳадисларни жамлашда алоҳида ўринлари бўлган. Ўғиллари Ҳишом айтадилар: Урва (раҳматуллоҳи алайҳи) бирор нарсани ўз фикридан гапирмас, балки ҳадисга суяниб гапирар эдилар ва шеъриятни яхши кўрар эдилар.

(Аввалги сони)

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сирларини ишонган зот
“НАВРЎЗИМДАН НУРАФШОН ЮРТИМ!” МАВЗУСИДА ҲУНАРМАНДЛАР ФЕСТИВАЛИ

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори