SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
06.09.2021 / Bo‘limda Yangiliklar

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасида 6 сентябрь куни Республикамиз мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда 2021-2022 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”  шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамона тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев, таълим ва илмий тадқиқодлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими масъул ходими Нусратулло Нодиров, талабаларнинг ота-оналари ва  фахрий устозлар таклиф этилди. Тадбирда  билим юрти мударрислари, ишчи-ходимлар ва барча талабалар иштирок этдилар. Тадбир Республикамиз мадҳияси билан бошланди. Тадбирни таълим муассасаси мудири М.Насриев кириш қисми билан очиб берди. Барчани қўшалоқ байрам билан табриклади. Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев ва Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими масъул ходими Н.Нодиров ўз нутқларида мамлакатимиздаги сўнгги ислоҳотлар, барча дин вакилларига бир хил шароитлар яратилгани, аждодларимиз асарлари авлодларга етказиш учун кенг кўламда ишлар олиб бораётгани айтиб ўтилди. Диний соҳада, хусусан,  диний таълим соҳасида эришилган ютуқлар бирма-бир тилга олинди. Тадбир давомида таълим муассасасида биринчи курсга қабул қилинган талабаларга панду-насиҳатлар қилинди. Мадрасада хизмат қилиб ўтган фахрий устозларни хотирлаб Қуръони карим тиловат қилинди ва уларнинг руҳи покларига бағишланиб дуолар қилинди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (1)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (2)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (3)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (4)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (5)

Шундан сўнг барча талабалар “Мустақиллик дарси”ни ўтиш учун ўқув хоналарга киришди. Ушбу дарслар олдиндан тайёрланган слайдлар асосида билим юртининг барча курсларига ўтилди. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритиши учун чеккан заҳматлар айтиб ўтилди. Истиқлолнинг илк даврларида вужудга келган қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтган халқимиз аҳволи, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлидаги заҳматлари мисоллар билан слайдлар асосида ёритиб ўтилди. Истиқлол  натижасида Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан барқарор давлат даражасига етгани ва дунёда ўз обрўсига эга бўлгани таъкидланди. Охирги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларга алоҳида тўхтаб ўтилди. Диний-маърифий соҳадаги эришилган ютуқлар ҳақида маълумотлар берилди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (6)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (7)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (8)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (9)
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” (10)

А.Ғаниев,
Маънавий ва маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари

What you can read next

Таълим муассасамиз шаънини юксакларга кўтарган ғолиблар тақдирланди
Таълим муассасамиз шаънини юксакларга кўтарган ғолиблар тақдирланди
Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида
Хушхабар. Масжидда аёллар учун намозхона очилди
Муҳаммад Алий Собунийнинг ҳаёти
Муҳаммад Алий Собунийнинг ҳаёти

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP