Албатта уламолар инсонларнинг саййиди ва йўл бошловчиларидир. Уламолар ер юзининг қуёши, нури ва пайғамбарлар меросхўридир. Уламолар инсонларнинг орасидан танлаб олинган яхши кишилардир. Инсонлар уламоларга ҳар бир вақт ва ҳолатда муҳтождурлар. Уламолар Аллоҳдан ҳақиқий қўрқувчи бандалардир. Аллоҳ таоло Фотир сурасининг 28-оятида марҳамат қилади:
انما يخشى الله من عباده العلماء
“Аллоҳдан бандаларининг фақат олимларигина қўрқишади”
Пайғамбарлардан кейин энг Аллоҳдан қўрқувчи бандалар булар уламолардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Аллоҳга қасам қилиб айтаманки, мен Аллоҳдан сизлардан кўра энг қўрқувчи ва энг тақволисидирман”
Имоми Бухорий ривояти.
Аҳрор Абдуллаев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси






