3-5 июль куни Тошкентда Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада қўшни давлат тадбиркорлари анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат товарларини намойиш этишди.



Мазкур кўргазмада иштирок этган Афғонистондаги АҲМАД САМАДИ Қуръон нашриёти раҳбари Абдул Ҳуссаин Қарзи Қуръони Каримга ихтисослашган «Кўкалдош» Ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди. Азиз меҳмонни билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов бошчилигида мадраса жамоаси самимий кутиб олди.



Мадраса тарихи таништирилди ҳамда хозирда қайси ҳудудлардан талабалар қабул қилиниши, қабул қилинган талабалар 4 йил давомида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олишлари билан бирга Араб тилидан Сарф, Наҳв, Мутоала дарсликлари ва Тафсир, Ислом тарихи, Ҳадис фанларидан бир нечта китоблар ўқитилиши таъкидлаб ўтилди. Булардан ташқари «Кўкалдош» мадрасасида уч ойлик Қуръонни ўқитиш курслари ташкил этилиб, унда эркаклар ва аёллар гуруҳлари йўлга қўйилганлиги ҳамда имконияти чекланганларни ўқитиш учун шароитлар борлиги айтиб ўтилди.
Ташриф асносида меҳмонлар мадрасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди ва хаттотлик хонасида Ислом Муҳаммад хаттотнинг ижод намуналари билан танишишда.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати





