Таълим муассасасида қишки таътил даврида педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва услублар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда. Бугун, 8 январь куни олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар институти мутахассиси Х.Хакимжонова “Дарс машғулотларида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш” мавзусида дарс ўтган бўлса, иккинчи дарсни Педагогик инноватциялар институти мутахассиси, доцент (DPh) Д.Рахматуллаева “Ўқув услубий қўлланмаларни тайёрлаш” мавзусида ўтиб берди. Дарслар бир-биридан қизғин ўтди. Дарслар янада унумли ва қизиқарли бўлишини таъминлаш мақсадида олдиндан тайёрланган слайдлар ёрдамида интерфаол усулда ташкил этилди. Ҳар бир айтилаётган маълумот презентацияда намойиш қилинди. Таълим муассасаси мударрислари ўз билим ва кўникмаларини янги босқичга олиб чиқишди. Дарс сўнгида машғулотларни олиб борган мутахассисларга мадраса томонидан эсдалик совғалари миннатдорчилик сифатида берилди.








