Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилиб иккаласини орасини яқин қилдилар”.
Тақводор мусулмон киши ўз дини йўл-йўриғига риоя қилган ҳолда, Роббисининг розилигини истаб бева-бечора, мискинларга эҳсон қилишга интилади. Ҳатто бундай кўринишдаги садақа, кечалари қоим бўлган рўзадорнинг, Аллоҳ йўлида жиҳод қилганнинг ажридан-да кўра устунроқ бўлади. Бу хусусда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Бева-бечора, мискинларга ёрдам берувчи худди Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди”.
Биз юқорида зикр қилган инфоқ, садақа қилиш сахий мусулмон тутган яхшилик йўлларидан бир йўлдир. Бу билан у Аллоҳ таолонинг розилигини топади ва унга шу амали билан яқин бўлади.
Бу бир зиёфат эмаски, бойлар, мансабдорлар учун қоим қилинадиган, агарда шундай бўлиб таъма, шуҳрат, фойдали мансаб учун бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни қоралаганлар, чунки бунда Аллоҳинг розилиги ирода қилинмайди. Пайғамбаримиз(сав)нинг қуйидаги сўзлари бунга ишора қилади: “Бойлар унга чақирилиб камбағаллар унда тарк қилинадиган зиёфат қандай ҳам ёмон”.
Бева, мискинларга ёрдамга шошилиш, етимга кафил бўлиб, унга эҳсон қилишдаги улкан савобдан ҳам ташқари садақа ва эҳсон қилувчига уни хурсанд қиладиган бошқа ишлар ҳам бор, мазкур ишлар унинг инсонийлигини поклайди ва ўстиради, қалбини юмшатади, садақа ҳаловатини, мулойимликни ҳис қилади.
Шу сабабдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳмсиз қалб эгаларини эҳсон қилишга ўргатганлар тоинки юмшоқлик уларнинг қалбига кирса. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилиб келди. Шунда У зот: “Етимнинг бошини сила, мискинларга таом бер”, дедилар.
Мирзаев Камолиддин






