SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Рамазон фазилатли ой
03.05.2021 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar

Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги фазилати

Барчамизга маълумки, Рамазон ойининг фазилати жуда ҳам кўпдир. Бу фазилатлардан бири Рамазоннинг охирги ўн кунида бўладиган яхшиликлардир. Яъни, бу ойнинг биринчи ўн кунлиги Аллоҳнинг раҳмати нозил бўладиган кунлардир. Иккинчи ўн кунлигида эса, Аллоҳнинг мағфирати кенг бўлади. Учинчи ўн кунлиги эса, рўзадор бандалар дўзахдан озод қилинади. Ушбу ўринда Рамазоннинг охирги ўн кунининг фазилати ҳақида сўз юритамиз:

Рамазоннинг охирги ўн кунининг бир нечта фазилатлари бор бўлиб, улар қуйидагилардир:

1. Ушбу ўн куннинг фазилати сабабли рўзадорларни дўзаҳдан озод қилиниши:

 Бу ҳақида Салмон Форисий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “…У (Рамазон) унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш бўлган ойдир….”, деганлар. Байҳақий ривоят қилган.

Рўзадорлар биринчи ўн кунликда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлиб, иккинчи ўн кунликда гуноҳлари мағфират қилиниб, учинчи ўн кунликда эса, дўзахдан озод қилинади. Шунинг учун, ҳар ким бу улуғ кунларни ғанимат билиб, фойдаланиб қолиш лозим.

2. Рамазонинг охирги ўн кунининг кечалари ичида “Қадр” кечаси борлиги:

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтирар эдилар ва: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан изланглар», дер эдилар». Бухорий ривоят қилган.

Бошқа бир ривоятда, охирги ўн куннинг тоқ кечаларидан Қадр кечасини излаш ҳақида айтилган:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазондаги охирги ўн кунликнинг тоқ (кечалари)дан қидиринглар”, дедилар. Бухорий ривоят қилган.

Демак, бу ўн кун кечаларининг бирида Қадр кечаси борлиги сабабли бу ўн кун бошқа кунлардан фазилатли бўлди. Ким Қадр кечасининг фазилатига эга бўлмоқчи бўлса, Рамазонинг охирги ўн кечаларини ибодатлар билан бедор ўтказиши лозим бўлади.

3. Қадр кечасида қоим бўлган кишининг гуноҳлари мағфират қилиниши:

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қадр кечасида иймон билан, савоб умидида (ибодат билан) қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Бухорий ривоят қилган.

4. Набий алайҳиссалом Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтирганликлари:

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам то Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн (кунида) эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра, у зотдан кейин аёллари ҳам эътикоф ўтиришди».Бухорий ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу кунларда эътикоф ўтиришлари ҳам, охирги ўн кунларнинг фазилатли эканига далолат қилади.

5. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рамазонинг охирги ўн куни кириши билан ибодатга қаттиқ бел боғлашлари:

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: »Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги ўн (кунликда) ундан бошқасида қилмаган жидду жаҳдни  қилар эдилар«. Муслим ривоят қилган.

Яна бир бошқа ҳадисда шундай дейилган:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (охирги) ўн кунлик кирса, изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларни уйғотар эдилар». Бухорий ривоят қилган.

Набий алайҳиссалом бу ўн кунликда нафақат ўзлари ибодат билан машғул бўлганлар, балки аҳли оиласини ҳам шунга тарғиб қилиб, уларни ҳам кечаларда ибодат учун уйғотар эканлар. У зотнинг бу амалларини барчамиз ўзимизга лозим тутсак, муҳим суннатга амал қилган бўламиз. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу кунларда ибодатларга қаттиқ киришишлари ҳам бу кунларнинг фазилатига далолат қилади.

6. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг мағфират қилиниши:

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: »Рамазоннинг охирги кечасида  ўз умматини мағфират қилинади«, дедилар. »Эй, Аллоҳнинг Расули! У (охирги кеча) Қадр кечасими? «-дейилди.У зот: »Йўқ. Лекин амал қилувчи ўз амалини бажариб бўлса, ажри унга тўлиқ қилиб берилади«, дедилар. Аҳмад ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши бир ой мобайнида қилган ибодатлари сабабли эришган ажр ва савоблари унга Рамазонинг охирги кечасида тўлиқ қилиб берилиши ҳақида айтилмоқда.

Юқоридаги ҳадиси шарифлардан Рамазон ойининг охирги ўн куни нақадар фазилатли экани барчамизга маълум бўлди. Шунга кўра, барчамиз бу улуғ кунларни ғанимат билиб, савобларимизни кўпайтириб, гуноҳлардан покланиб олишга ҳаракат қилайлик. Зеро, Рамазонинг ҳам саноқли кунлари қоляпти. Бу имкониятни қўлдан чиқариб, кейин афсусланиб юрмайлик. Аллоҳ таоло бу улуғ ой сабабидан барчамизнинг гуноҳларимизни кечирсин, савобларимизни кўпайтириб берсин.

 Мадаминов Шокиржон
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Оддий ва ноаниқ бўлмаган илми калом
Оддий ва ноаниқ бўлмаган илми калом
Ёшларни мутаассиблик ғояларидан сақлайлик
Ёшларни мутаассиблик ғояларидан сақлайлик
Ислом ўзаро ёрдам дини
Ислом ўзаро ёрдам дини

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP