Кўкалдош ўрта махсус билим юртида таҳсил олаётган талабаларлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни турли касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, спорт ва жисмоний тарбия талабалар ўқиш жарёнининг бир бўлаги сифатидага айлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда спортнинг мини-футбол тури оммавийлигини ошириш мақсадида футбол ўйини ташкил қилиниб келинмоқда.

Шу муносабат билан 28-29 февроалъ кунлари футбол мусобақаси ўтказилди. Талабалар жамоаси ўзаро бахс олиб бордилар. Айтиш ўринлики I курс терма жамоаси барча бахсларда ўз маҳоратларини янада намоён қилишиб, рақибларидан анчайин устун эканликларини исботлашди ва ғолибликни қўлга киритишди. Бу эса ўз-ўзидан мадраса тизимида спортга қаратилаётган эътибордан далолатдир.
Қолган жамоаларнинг ҳам ғалабага бўлган иштиёқи ва муносиб иштироки учун мадраса раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бир сўз билан айтиш мумкинки, шиддатли ва муросасиз кечган ушбу баҳсларда талабалар жамоалари ўртасидаги бирдамлик, меҳр-оқибат туйғулари янада мустаҳкамланди. Умид қиламизки, кейинги ўтказиладиган футбол мусобақаларида қолган гуруҳлар жамоаси ҳам фахрли ўринлардан бирини эгаллайди. Уларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларига омад тилаб қоламиз.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
Матбуот хизмати